Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтган йилда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда қирқдан ортиқ спорт тури бўйича мамлакат миқёсида кўплаб мусобақалар ўтказилди. Уларга 6 минг 782 нафар ўқувчи-ёш жалб этилган. Қувонарлиси, ушбу иштирокчиларнинг 2 минг 721 нафарини қизлар ташкил этди.
Ўзбекистон чемпиони шаҳрихонлик Мухлиса Жўраева Бўз педагогика коллежида ўқиб юрган пайтларида, мураббийлари Равшанбек Исроилов, Шерзодбек Тожиматов ҳамда Шоҳиста Исмоиловадан миллий курашнинг сир-асрорларини қунт билан ўрганди. Натижада, туман, вилоят, кейинчалик эса республика чемпионатларида қатнашиб, совринли ўринларни эгаллади.
– Ютуқларимда ота-онам, устозларимнинг ҳиссалари катта, – дейди Мухлиса. – Чунки улар мени ҳар доим қўллаб-қувватлаб турадилар. Келажакда уларнинг ишончини оқлаш ва халқаро мусобақаларда Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.
Юксак орзулар билан яшаётган Мухлиса айни пайтда тумандаги 55-умумтаълим мактабида ёш иқтидорли спортчиларга мураббийлик қилмоқда. Ўқувчилар учун дарс машғулотларидан сўнг миллий кураш тўгарагини ҳам ташкил қилган. Муассасада барча имкониятларга эга, янги спорт анжомлари билан тўла таъминланган спорт зали ҳам ёшлар ихтиёрида.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
СпортБАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
Шу кунларда Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги учун спорт мусобоқалари бўлиб ўтмоқда. Унда барча вилоятлардан 85 нафар спортчи қатнашяпт
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
