Бугун мамлакатимиз ёшлари эришаётган ютуқлар барчамизнинг қалбимизга фахр ва ифтихор туйғуларини жо этмоқда. Албатта, эришилаётган муваффақиятлар давлатимиз томонидан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик самарасидир.
Бизнинг Ургут иқтисодиёт коллежимизда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз иқтидорини тўла намоён этишга интилаётган кўплаб ёшлар таҳсил олмоқда. Ушбу билим масканимиз 2002-йилда ташкил этилган бўлиб, мана бир неча йилдирки, коллеж тумандаги хусусий корхоналар учун кичик мутахассислар тайёрламоқда. Ҳозир бу ерда 38 нафар фан ўқитувчилари, 52 нафар муҳандис – педагоглар ва икки нафар ишлаб чиқариш таълим усталари ёшларга сабоқ бериб келмоқда.
Таълим даргоҳида 1915 нафар ўқувчи молия, банк иши, бухгалтерия, тикув ва трикотаж ишлаб чиқариш технологияси, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқшунослик, компютер тармоқларини монтаж қилиш ва таъмирлаш каби йўналишларда таълим олмоқдалар.
Замонавий, қулай ва кўркам бу билим масканида ўқувчиларнинг илм олиши учун барча имкониятлар яратилган. Ҳар бир фан учун ажратилган синфхоналар замонавий ўқув ускуналари билан жиҳозланган. Кимё, физика, биология кабинетлари ва информатика хонасида ёшлар ўз билимларини мустаҳкамлаб бориш имконига эга. Коллеж Ахборот ресурс маркази ҳам белгиланган фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, замонавий компютерлар билан таъминланган. Марказ фондида 7 минг 675 номдаги ўқув, илмий, ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётлар мавжуд бўлиб, ўқувчилар улардан фойдаланган ҳолда ўз билимларини мустаҳкамлаб бормоқдалар.
Коллежда ўқув-услубий ишлар ҳам тўғри ташкил этилган. Таълим сифатини яхшилаш, ҳар бир дарсни қизиқарли ўтишини таъминлаш мақсадида илмий услубий кенгаш белгиланган режа асосида иш олиб боради. Коллежда иқтисодиёт, аниқ фанлар, ҳуқуқшунослик, чет тиллар, тикув ишлаб-чиқариш технологияси каби кафедралар фаолият юритиб, улар фан ҳафталикларида ўз иш режалари асосида очиқ ва намунали дарслар ташкил этмоқда. “Мураббийлар кенгаши”, “Ёш ўқитувчилар мактаби” каби йўналишларнинг фаолияти ҳам таълим жараёнига ижобий таъсир этмоқда.
Ёшларга чуқур билим бериш ва касб сирларини ўргатиш не чоғлик муҳим бўлса, ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ҳам ниҳоятда зарурдир. Шуни инобатга олган ҳолда коллежда ҳар бир кафедра йиғилишларида ўқитувчиларга замонавий дарс ўтиш усуллари, педагогик маҳорат, ижодкорлик ва изланувчанликни юксалтириш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилиб, илғор педагогик тажрибаларни касбий фаолиятга татбиқ этишга йўл-йўриқлар берилади. Қувонарлиси, бу саъй-ҳаракатлар таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Мазкур билим муассасасида ўқувчи-ёшларга билим бериш билан бирга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий дунёқаришини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни қизиқтирган мавзулар бўйича давра суҳбатлари, ўқув гуруҳларида эса “Маънавий соат” ва бир қанча маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб борилиши кенг йўлга қўйилган. Шунингдек, ўқув масканидаги 23 та фан, 7 та спорт тўгарак-машғулотлари ургутлик ёшлар билан гавжум.
“Сиз қонунни биласизми?”, “Маънавиятли мутахассис”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Энг намунали ўқув гуруҳи” , “Энг ёш истеъмолчи”, “Балли, йигитлар!” каби турли мавзулардаги кўрик-танловлар ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.
Ана шундай эътибор ва ғамхўрлик самараси ўлароқ, коллежда таҳсил олаётган ёшлар орасидан спорт, таълим соҳаларида ютуққа эришаётган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Жумладан, коллеж ўқувчиси, шашка бўйича спорт устаси Мирзабек Рафиев жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги мусобақада учинчи, апрель ойида бўлиб ўтган Осиё биринчилигида тўртинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоаси сафида Франсияда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киртди. Достон Тайлонов, Табассум Суяровалар эса карате бўйича Осиё ва бошқа бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
