Жарангдор йиғиси ёруғ дунёни тўлдириб чақалоқ дунёга келди. Гўдакнинг ёқимли исига сармаст бўлган онанинг қалбини англаб бўлмас ҳис-туйғулар чулғайди.
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман туғруқ комплексида ҳар куни ана шундай қувончли лаҳзаларга гувоҳ бўлиш мумкин. Тажрибали, фидойи шифокорлар она ва бола саломатлиги йўлида ҳамиша камарбаста. Шогирдларининг муваффақиятидан эса тажрибали устоз – шифокорлар фақатгина қувонишади.
Узоқ йиллар шу муассасада фаолият юритган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Сайёра Мўминова тажрибали, кўпни кўрган шифокорлардан. Сайёра опа туғруқ комплексининг “Янги туғилган чақалоқлар” бўлимида кўп йиллар бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. Эндигина дунёга келган гўдакларни ҳаётга мослашишида ушбу бўлимнинг ўрни беқиёс. Туғруқ жараёнида содир бўлиш эҳтимоли бўлган турли вазиятларда оқилона иш кўриш, албатта шифокорнинг билим ва тажрибасига боғлиқ.
Опа илк иш бошлаган кезларини кўп эслайди. Бир кунбўлимга янги туғилган чақалоқ оғир аҳволда келтирилди. Ёш шифокор унга зарур тиббий ёрдам кўрсатди, орадан кўп вақт ўтмай, хонага бир аёл кириб келди.
– Фарзандимнинг аҳволи қандай? Илтимос, унга яхшилаб қаранг...
Сайёра опа тушундики, у бироз аввал келтирилган гўдакнинг онаси. Шифокор аёлдаги хавотирни бироз аритиб, хонасига жўнатди. Онани ортга қайтариб юборди-ю, унинг нигоҳларидаги ҳадик ва хавотир бутун умр хотирасида муҳрланди. Шунда шифокорлик касбининг юксак масъулиятини ич-ичидан ҳис этгандай бўлди. Бу ҳис-туйғулар кучи билан ўз касбига янада меҳри ва эътибори ортди.
– Фарзанд – оила гултожи. Унин туғилиши хонадонга файзу иқбол олиб келса, соғлом ва дуркун бўлиб улғайиши эса ота-онани улкан орзулар сари етаклайди, – дейди Сайёра опа Мўминова. – Боланинг соғлом ва барваста бўлиб камол топиши учун энг аввало, она ҳомиладорликка ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр бўлмоғи лозим. Болада кечадиган сурункали хасталиклар ҳам айнан аёлнинг ҳомиладорлик даврига бевосита боғлиқ.
Ўз соҳасига фидойи бу аёл касбидан камол топди. Турмуш ўртоғи Камолиддин ака Анизаратов билан умрнинг туташ кечишига ҳам шу соҳа сабаб бўлди. Икки шифокор бу борада ҳамсуҳбат, ҳаммаслак фаолият юритди, ортларидан бир қанча шогирдларни эргаштиришди. Ҳали-ҳануз ёш мутахассислар устоз-шифокорлардан маслаҳат олиш мақсадида тез-тез қўнғироқ қилиб туришади, хонадонларига ташриф буюришади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Тиббий сабоқларАллергияни даволашнинг самарали йўли бу...
Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
СаломатликУйқусизликдан қутулиш йўли осон
Олимлар хулосасига кўра, одам сутка давомида беш соатдан кам ухласа, унда сурункали касалликлар ривожланиш хавфи 20 фоизга ошади. Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли
