Пойтахтимизнинг Олмазор тумани, Гуручариқ маҳалласида яшовчи ўн олти ёшли Ҳасанбекни бугун ён-атрофдагилар яхши танийди. У маҳалласининг чинакам фахри. Шу сабабдан тенгқурлари унга доимо ҳавас билан қарайди. Тўғри-да, мунтазам спорт билан шуғулланадиган, қолаверса кўплаб мусобақаларда қатнашиб, ғолиб бўлиб қайтаётган Ҳасанбекка ким ҳам ҳавас қилмайди? Устига устак у спортнинг шотокан карате тури бўйича Осиё чемпиони деган номга эга бўлса.
Қаҳрамонимиз Ҳасанбек Абдушукуров ҳозирда Олмазор туманидаги 37-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олади. У ерда тажрибали мураббий Жамшид Қобуловдан шотокан карате спорт турининг барча сир-асрорларини ўрганмоқда. Дастлаб туман ва пойтахтимиз миқёсида ўтказилган мусобақаларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келган Ҳасанбек секин-аста ютуқлари сонини ошира борди. Аввал бошда Бухорода бўлиб ўтган шотокан карате бўйича республика очиқ чемпионатида иккинчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, кейинчалик Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда ўзини муносиб кўрсата олди. Кейинги йили Сингапурда шотокан карате бўйича дунёнинг қирқдан зиёд давлат вакиллари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида иштирок этган Ҳасанбек натижавий ҳисобга кўра яккалик баҳсларда ўз вазн тоифасида тенгсиз эканлигини исботлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
