Алишер НАВОИЙ
Одамий бадандур, ҳиммат анга руҳ,
Ҳиммат аҳлидин оламда юз минг футуҳ.
Одам бир бадан бўлса, ҳиммат унга руҳ(жон)дир, оламдаги барча эзгуликлар ҳиммат аҳли туфайлидир.
* * *
Ушоқ қанд оқ тузга монанд эрур,
Ва лекин бири туз, бири қанд эрур.
Кўринишда шакарнинг туздан фарқи йўқдир, лекин биттаси туз биттаси қанддир.
* * *
Улча эрур тифлға шойиста иш,
Билки, кичикликда эрур парвариш.
Болага лойиқ иш - уни ёшлигида тарбиялашдир.
* * *
Қатрага чун тарбият этди садаф,
Эл бошига чиққуча топти шараф.
Садаф бир томчини тарбия қилгач, тарбия натижасида ул томчи одамларнинг бошларига кўтарилиш даражасига етди.
* * *
Яхшилиғ гар қилмаса, бори
ёмонлиғ қилмаса,
Ким ёмонлиғ қилмаса,
қилғанча бордир яхшилиғ.
Қани энди, яхшилик қилмайдиган киши сира ёмонлик ҳам қилмаса! Унинг ёмонлик қилмагани яхшилик қилган билан баробар.
* * *
Ростдур улким, назари тўғридур,
Ким илиги эгридур, ул ўғридур.
Назари тўғри кишининг ўзи ҳам тўғри, қўли эгри кимса эса ўғридир.
* * *
Одамийға яхши кўп авсоф эрур,
Лек аларнинг ашрафи инсоф эрур.
Инсонга хос яхши фазилатлар кўп, лекин уларнинг энг афзали инсофдир.
* * *
Не қушким, бўлса ҳимматдин қаноти,
Эмас паст ошёнга илтифоти.
Қаноти ҳимматдан иборат бўлган қушнинг паст уяга майли бўлмайди.
* * *
Маъдани инсон гуҳари сўздурур,
Гулшани одам самари сўздурур.
Инсоният маъданларининг қимматбаҳо инжулари ҳам сўздир. Одамият чаманзорининг меваси ҳам сўздур.
* * *
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОдамларда гижжа: турлари, аниқлаш ва даволаш
Бугунги кунга келиб, фан одам танасида ривожланиши ва яшаши, турли орган ва тўқималарда паразитлик қилиши мумкин бўлган 280 хил гижжаларни аниқланган. Одамнинг гижжа юқтириш частот
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
