Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ГУЛЛАР

10.10.2014
56 марта ўқилди
ГУЛЛАР

Бугунги ёшларимизнинг интилувчанлиги, изланувчанлиги, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, эришаётган муваффақиятларидан дилинг қувончга тўлади. Муҳаббат Қаюмжонова ҳам ана шундай иқтидорли ёшлардан бири. У Тошкент шаҳри Сергили туманидаги 266-умумтаълим мактабининг 8-синфида аъло баҳоларга ўқиши билан бирга, ўзининг содда, беғубор ички кечинмаларини қоғозга туширади.

Камсуқум, нигоҳларида самимият балқиб турган қизалоқ келажакда иқтидорли журналист бўлиш истагида. Шунинг учун Муҳаббат Қаюмжонова ҳозирданоқ инглиз тилини ўрганишга қатъий киришган. Бўш вақтларини қизиқарли китобларни мутолаа қилиш билан биргаликда спорт билан мунтазам шуғулланиб ўтказишни хуш кўради. Ижодкордаги синчковлик, кузатувчанлик янги ижод намуналарига замин ҳозирлайди. Шунинг учун Муҳаббат кўпинча атрофни, борлиқни кўпроқ кузатишга интилади.

Эндигина нашрдан чиқиш тадоригида турган "Бахт ифори", "Қалдирғоч" номи остидаги шеърий тўпламлари ҳам айнан ёш ижодкорнинг кўнгил розларидан яралган туҳфаси ҳисобланади.

ГУЛЛАР

Боғимизда пушти, нафармон,

Қийғос бўлиб очилган гуллар.

Улар жажжи руҳимга дармон,

Улар мени бахт сари йўллар.

Кел-эй, кўнглим, чаманзор аро,

Сайр айлагин, тўйиб нафас ол.

Тонгнинг титроқ нафаси ахир,

Атиргулнинг лабидаги хол.

Қара, қуёш бир лаҳза тўхтаб,

Гулзор аро чўзаётир қўл.

Ҳар куни ҳам чаманзор бўйлаб,

Теглар:#2014/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782