Донолар ёшликни умр чаманзорига қиёслашади. Дарҳақиқат, бу фаслда куч-ғайратинг жўшиб не-не муваффақиятларни қўлга киритишинг мумкин. Ҳар бир дақиқаси ғанимат бўлган ана шу беқиёс фаслнинг ўтаётган фараҳбахш кунларидан унумли фойдаланаётган Эъзоза Алимова Гулистон шаҳридаги 1-академик лицейда таҳсил олмоқда.
Спортнинг шотакан карате-до тури билан жиддий шуғулланиб келаётган Эъзоза 2014-йилда 15-18 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ИИ ўринни эгаллади. Шунингдек, катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли ИИИ ўринни қўлга киритган қиз малакали мураббийлари ёрдамида яна янги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Иқтидорли қиз ўқув даргоҳининг фахри ҳисобланади. У Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танлови иштирокчиси. Биргина бу эмас, Эъзоза Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази томонидан ташкил этилган Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасидаги “Ватанимга таянч бўламан” мавзусидаги республика иншолар танловида учинчи ўринга сазовор бўлди. Унинг бир қатор шеърлари республикамизнинг турли нашрларида чоп этилган.
– “Излаган имкон топади”, – деган нақлга амал қилиб кўплаб натижаларга эришаётган тенгдошларимга доимо ҳавас қилганман. Ота-онамнинг, меҳрибон устозларимнинг қўллаб-қувватлаши боис ўз иқтидоримни намоён қилиш шарафига муяссар бўлдим. Бунинг учун уларга ҳамиша раҳмат айтаман, – дейди Эъзоза кўзлари қувончдан порлаб.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
Тиббий сабоқларТерак гули аллергияга сабаб бўлиши мумкин(ми?)
Aллергия – гипертаъсирчанлик, организмнинг маълум аллергенлар таъсирига ўзгарган, ўзгача реакциясидир. Бу иммун тизимимиз беозоргина моддаларга фавқулодда шиддатли реакция кўрсатад
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
