Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Гўзал сочлар сири

15.02.2017
91 марта ўқилди
Гўзал сочлар сири

Барчага маълумки, ҳинд аёллари сочининг узунлиги, соғломлиги ва гўзаллиги билан доимо жаҳон халқлари диққат эътиборида бўлиб келган. Сочларингиз гўзал ва соғлом бўлиши учун бу борада улар томонидан берилган тавсиялар билан таништирамиз.

Совуқ сув

Сочларингизни ювиб бўлгач, уларни бироз совуқ сув билан чайинг. Бу бош терисидаги қон айланишини яхшилайди. Шу сабаб сочлар тез ўсади, уларнинг тўкилиши камайиб, жилоланиб туради. Сочларингиз учун ниқоб ва кондиционердан фойдаланиб бўлгач ҳам ушбу муолажани бажаришингиз мумкин..

Алоэ

Алоэнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Ундан сочни парваришлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Ниқоб тайёрлаш учун алоэ баргларини кесиб яхшилаб аралаштирилиб, шарбати сиқиб олинади. Шарбатни яхшилаб ювилган бош териси ва соч илдизига суриш мумкин. Муолажа давомийлиги 2 соатдан кам бўлмаган муддатга мўлжалланган.

Олма сиркаси

Бир ойда икки марта олма сиркаси аралаштирилган сувда сочларингизни чайиб туринг. У соч илдизини мустаҳкамлайди ҳамда унинг ўсишига замин яратади.

Тухум оқи

Сочлар протеин билан озиқланади. Бу каби ниқобни тайёрлаш учун хона ҳароратида турган 2 дона тухум оқи керак бўлади. Уни соч илдизига суртамиз. Тухум оқининг таъсир хусусияти ошиши учун ниқоб сурилгач сочларни ўраб қўйишингиз мумкин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330