Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Гўштсиз парҳезларнинг баъзилари юрак учун зарар

27.07.2017
49 марта ўқилди
Гўштсиз парҳезларнинг баъзилари юрак учун зарар

Гўшт маҳсулотларидан тийилиш фойда ёки зарар эканлиги тўғрисидаги музокаралар давом этмоқда. Мисол учун, Америка кардиология коллежида ўтказилган сўнгги тадқиқотларга кўра, гўштсиз парҳезларнинг баъзилари хавфли деб топилди. Сабаби, вегетарианлар кўпинча шакарга бой маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни истеъмол қилади. Бу эса, юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади, деб ёзади "Lenta.RU".

Олимлар 200000 дан ортиқ одамлар мисолида парҳезнинг учта турини таҳлил қилишди. Биринчи парҳез таркибига ўсимлик ва гўшт маҳсулотлари, иккинчи парҳезга донли маҳсулотлар, мева ва сабзавотлар кирди. Учинчи парҳез эса гўштсиз, лекин қовурилган картошка ҳамда ширин ичимликлардан таркиб топди. Парҳез таъсири 20 йил мобайнида баҳолаб борилди. Тадқиқот бошланган пайтда иштирокчиларнинг ҳеч бирида инсулт, саратон ёки юрак касалликлари йўқ эди.

Тадқиқот даврида 9000 дан зиёд қатнашчида юрак касалликлари пайдо бўлди. Иккинчи турдаги пархезга амал қилганлар муаммоларга жуда кам дуч келишди. Биринчи ва учинчи турдаги парҳезлар эса юрак-қон томир касалликларининг юзага келиш хавфини сезиларли даражада оширгани маълум бўлди. Олимлар гўштсиз парҳезларнинг ҳаммаси ҳам фойдали эмаслигини таъкидламоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123