Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Google Play’да вирусларнинг хавфли тури пайдо бўлди

16.06.2017
44 марта ўқилди
Google Play’да вирусларнинг хавфли тури пайдо бўлди

Кейинги пайтларда Android тизимининг хавфсизлигидаги “тирқиш”лар хусусидаги, унга тушадиган вируслар ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келяпмиз. Афтидан, кибержиноятчилар янги даражага чиқиб олишган, деб ёзади Terabayt сайти.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат кузатилди – “яшил робот”ни зарарловчи вирусларнинг янгича тури тўғрисида маълумот тарқалди. Биринчи шундай троян – Dvmap вируси жорий йилнинг апрель ойида аниқланган эди. Рутловчи бошқа вируслардан фарқли равишда, буниси нафақат тизимга ўз модулларини ўрнатиб қўяди, балки бажариш муҳити тизим кутубхонасига ҳам зарарли кодни киритади.

Суперфойдаланувчи ҳуқуқини қўлга киритиб олганидан ва тизим кутубхоналарига зиёнкор кодни туширганидан сўнг вирус тизимдан рутни олиб ташлайди; бу билан у ўзининг мавжудлигини яширади.

Dvmap вируси Android’нинг 64 битли версиясига ҳам тушади, бу эса жуда кам учрайдиган ҳолат. Бунда у иловаларни текширувчи Verify Apps функциясини узиб қўяди, шу боис ҳам Google хавфсизлик тизими уни аниқлай олмайди.

Мазкур вирус “Касперский лабораторияси” мутахассислари томонидан аниқланган, у Google Play дўконида оддий бошқотирма кўринишида ниқобланган экан. Дастур яратувчилари дастлаб илованинг “тоза” версиясини яратишган, кейин эса янгиланишлар билан бирга унинг таркибига зиёнкор кодни ҳам қўшиб қўйишган. Шу ўтган вақт оралиғида фойдаланувчилар бу ўйинни 50 000 мартадан ошиқ кўчириб олишган. “Касперский лабораторияси” огоҳлантиришидан сўнг Google компанияси бу вирусли иловани ўз дўконидан ўчириб ташлаган. Бироқ у кўплаб фойдаланувчиларнинг гаджетларида сақланиб қолган.

Ушбу вируснинг асосий мақсади – файлларни юклаш учун фойдаланувчиларнинг қурилмаларидаги тизим кутубхоналарини ўзгартириш эди. Қизиғи шундаки, бу вирус яратувчилари бу ўтган давр мобайнида зарарланган қурилмаларининг бирортасида ҳам ҳеч қанақа файлни ишга туширишмаган. Бундан ташқари, мазкур вирус ўз яратувчиларига ўзининг ҳар бир ҳаракати ҳақида хабар бериб туради. “Касперский лабораторияси” мутахассисларининг фикрига кўра, жиноятчилар ҳозирча ўзларининг бу ишланмаларини синовдан ўтказишмоқда. Кейинроқ уни катта кўламда тарқатиб, йирик киберҳужумларни амалга оширишга тайёрланишмоқда.

Аҳамият беринг-да: Google ҳамиша фойдаланувчиларга: “хавфсизликни таъминлаш учун қурилмаларингизга бошқа манбалардан иловаларни олиб ўрнатманг, фақатгина Google Play’дан юклаб олинг”, дея қайта-қайта таъкидлаб келган. Энди аниқланишича, бу ҳам хавфсизликни кафолатлай олмас экан. Ҳатто мулойимгина бошқотирма ўйини ичида энг хавфли вирус яширинган бўлиши мумкинлиги ойдинлашди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330