Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда улар 10 миллион 200 минг кишидан ошди. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори интернетдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва барча вилоят халқ таълими бошқармалари ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул вакиллари, танловда қатнашган мактаб раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда ҳомий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Мазкур кўрик-танловда қатнашиш учун талабномалар 2014 йилнинг 20 апрелидан 20 майига қадар tanlov.uzedu.uz сайти орқали қабул қилиниб, талабномалар xt.uzedu.uz тизимида аутентификациядан ўтиш орқали қабул қилинди. Кўрик-танлов учта номинация бўйича ташкил этилган эди.
“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт – 2014” кўрик-танловига қатнашиш учун жами 1155 та талабнома (“Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти” номинациясига 809 та, “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” номинациясига 274 та ва “Энг яхши ўқувчи веб-сайти” номинациясига 72 та) келиб тушди. Таъкидлаш жоиз, ушбу танловда иштирок этиш учун топширилган аризалар сони ўтган йилгига қараганда 3 баробар ортган ва веб-сайтларга жойлаштирилган маълумотлар сони ҳамда сифати салмоқли даражада ошган.
Веб-сайтлар дизайни, мазмун бойлиги ва долзарблиги, педагогик аҳамияти, интерфаоллиги ва қайта алоқа, бажарилишининг сифати каби мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланди. Кўрик-танлов Низомига биноан асосий ҳакамлар ҳайъати веб-сайтларни ўрганиб чиқди ҳамда қуйидагича ўринлар тақсимлади:
“Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти” номинация бўйича биринчи ўринга Навоий вилояти Навоий шаҳар 11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, иккинчи ва учинчи ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани 22-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси тассарруфидаги “Умид” ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари муносиб деб топилди.
“Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” номинация бўйича Сурхондарё вилояти Термиз тумани 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Азамат Ходжаков, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулшода Абдуллаева ҳамда Жиззах вилояти Жиззах шаҳар 16-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Уйғун Раҳимов ғолиб деб топилди.
“Энг яхши ўқувчи веб-сайти” номинацияси бўйича Бухоро шаҳар 10-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Адизбек Эргашев, Термиз шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Шоҳрухбек Бобораҳимов ҳамда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани 35-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Нуриддин Мўсажонов ғолибликка муносиб деб топилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортАвтопойга ғолиблари аниқланди
14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
