Гўдакнинг меъда-ичак тизими бузилса... ёхуд чақалоқлар дисбиози қандай касаллик?

Даволаш
Ичак дисбиозида энг яхши даво гўдак учун она сути ҳисобланади. Чақалоқни эмизишнинг иложи бўлмаган ҳолларда пре ёки пробиотиклари бор қўшимчалар берилади.
- “Семфер бифидус” – лактозали ва “Омнео”, “Мамекс” номли аралашмалари пробиотикли ҳисобланади.
- Пробиотикли аралашмаларга эса “Лактофидус” бифидобактериялар билан бойитилган ҳамда “НАН” нордон қатиқли – бифидобактерия ва нордон сутли стрептококк билан бойитилган маҳсулотлар киради.
Дисбактериозда дори воситалари билан даволаш икки босқичда ўтказилади:
1-босқич. Микроб деконтаминацияси ингичка ичакда бактерия ўсиши юқори бўлганда, шартли – патоген (зарарли) флора аниқланганда ўтказилади. Маҳаллий таъсир қилувчи, облигат (асосий) фойдали микрофлорага таъсир қилмайдиган дори воситалари танланади.
Беморда ичакдан ташқари яна бошқа хасталик ўчоқлари бўлганда, флора сезгирлигига кўра антибиотикли даво курси амалга оширилади.
Кандидозда замбуруғларга қарши дори воситалари қўлланилади.
Ушбу даво муолажаси 1-босқичда 5-7 кун давом этади.
Дисбиознинг 1-даражасида клиник белгилар бўлмаганда антибиотиклар қўлланилмайди.
2-Босқич. Ичак микрофлорасини меъёрга келтиришда пробиотиклар қўлланилади (ичакдаги нормал флорани сақлайдиган дори воситалари), биотерапевтик дори воситалари сифатида ишлатиладиган микроорганизмлар ҳам ичак микрафлораси фаолиятига ижобий таъсир этади.
Пробиотикларнинг таъсир механизми:
– ичак флорасини ўсишини таъминлайди,
– адгезия рецепторларига конкурент таъсирни оширади,
– иммун тизимини кучайтиради.
Шундай қилиб эмизикли оналар ҳам гўдаклари соғлом бўлиши учун сифатли, тўйимли ҳамда тўғри овқатлансалар мақсадга мувофиқ бўлади. Яна улар чақалоқ хасталаниб қолган ҳолатларда болалар шифокорига ўз вақтида мурожаат этишларини тавсия этамиз. Зеро, хоҳ у эмизикли она, хоҳ у янги туғилган чақалоқ бўлсин беморлик ҳолатида ўзбошимчалик билан уйда даволаниш ёки атрофдагиларнинг “беминнат маслаҳатлари”га амал қилиш ёмон оқибатларга олиб келади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатСУМАЛАК МЕЪДА-ИЧАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИМИ?
Баҳорий тансиқ таом – сумалакни билмайдиганлар диёримизда топилмаса керак. у нафақат таом, дармон дори ҳамдир. буни аввалдан табобат илмини билган ота-боболаримиз яхши билишган. ул
ТабобатЁз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д
ТабобатЎткир юқумли ичак касалликлари: кимлар кўпроқ чалинади?
Ушбу касалликларнинг кеч баҳор ва ёз, куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин: – Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сув
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
