Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ГЎДАК ҚАНЧА СУТ ЭМАДИ?

31.08.2021
216 марта ўқилди
ГЎДАК ҚАНЧА СУТ ЭМАДИ?

Она сутида 1,5 фоиз оқсил бор, лекин у таркибида 3,5 фоиз оқсил бўлган сигир сутидан кўра тез ҳазм бўлади. Бу сут таркибидаги ёғни кичкинтой организми осон ўзлаштиради. Эмизиб боқилаётган боланинг ҳазм аъзолари ва иммун тизими яхши ишлайди, гўдак касалликка кам чалинади.

Боланинг қорни тўймаса…

Айрим оналар кўкрагига кам сут келаётганидан ташвишланиб, дарров қўшимча овқатлантиришга ўтадилар. Бу ҳолатнинг салбий томонлари бор. Чунки бола қўшимча овқат истеъмол қилгач, эмгиси келмайди. Оқибатда сут безлари сут ишлаб чиқаришни камайтиради.
Демак, она болага сути етмаётганини сезса, дарров сунъий озиқлантиришга шошилмасдан, болага кўпроқ кўкрак тутиши керак. Бола қанча кўп марта эмса, кўкрак сути шунча кўпая­веради.
Гўдак етарлича сут эмаётганига тўла ишонч ҳосил қилиш учун унинг бир кеча-кундуз давомида неча маротаба пешоби келаётганига эътибор берган маъқул. Илк кунларда чақалоқ бир кеча-кундузда 2-3 марта пешоби келади, 5 ҳафтадан ошгач эса олти-етти маротаба пешоб келиши мумкин.
Кўкрак сути билан озиқлантирилаётган бола бошқа суюқликлар ичмаган ҳолатда бир кеча-кундузда олти марта пешоб чиқарса, демак болага сут камлик қилаяпти. Бундай вақтда сутни кўпайтириш чораларини кўриш лозим.

Сутни кўпайтирувчи чоралар


Шивит уруғи дамламаси. 1 ош қошиқ шивит уруғини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндириб қўйилади. Дамламадан ярим стакандан кунига 2 маҳал ёки 1 ош қошиқдан кунига 6 марта ичилади.
Сабзи шарбати. Яхшилаб ювилган сабзини майда тишли қирғичдан ўтказиб, шарбатини сиқиб оласиз ва ярим стакандан кунига 2-3 маҳал ичасиз. Шарбат таъмини таъбингизга мослаш учун 1-2 ош қошиқ сут, қаймоқ, асал аралаштиришингиз мумкин.
Арпабодиён дамламаси. 1 стакан қайноқ сувга 2 чой қошиқ арпабодиён уруғи қўшилади ва 1 соат тиндириб қўйилади. Совиган дамламани кунига 3-4 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
Асал қўшилган турп шарбати. Асал ва турп шарбатига тенг миқдорда қайнатиб совитилган сув аралаштириб ичасиз. 100 гр. турп шарбатига 100 гр. сув қўшилади.
Арпабодиён ва жамбил шарбати. 10 гр. арпабодиён ва 10 гр. жамбил уруғи туйилади. Аралашманинг 1 чой қошиғига 1 стакан қайноқ сув солиб, 2 соат тиндириб қуйилади. Дамлама кунига 2-3 марта ярим стакандан ичилади.
Бундан ташқари, болани эмизишдан олдин ва кейин сут безларини енгил қўл ҳаракатлари билан уқаланг. Гўдакни эмизишдан 10 дақиқа олдин бир стакан суюқлик ичишни унутманг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132