Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Гийен-барре синдроми қандай касаллик?

18.03.2021
150 марта ўқилди
Гийен-барре синдроми қандай касаллик?

Гийен-Барре синдроми – нерв толасини ўраб турган миелин қобиғининг емирилиши билан кечувчи ўткир инфекцион касаллик бўлиб, асосан, оёқ-қўллар фалажлиги билан намоён бўлади. Ушбу касаллик 1916 йили француз невропатологлари Г.Гийен ва Ж.Барре томонидан ёзиб қолдирилган. Касаллик ҳар қандай ёшда аниқланади. Бироқ энг кўп касалланиш 20-40 ёшлар орасига тўғри келади. Касаллик иккала жинс эгаларида ҳам деярли бир хил учрайди.

Сабаблари нима?


Гийен-Барре синдроми турли вирусли инфекциялар ва касалликлар сабабли ривожланади. Булар – грипп, қизамиқ, тепки касаллиги, герпетик инфекциялар, эмлашлар, нерв тизимига токсик таъсир кўрсатувчи кимёвий воситалар, нурланиш­лар, иммун тизим касаллик­лари ва ҳоказо.

Белгилари қандай?


Асосий белгилари – бу оёқ-қўлларда тўсатдан пайдо бўлган фалажликлар. Бу касалликда симптомлар тўсатдан пайдо бўлиб, авж олиб кетади. Албатта, бундан олдин тана ҳарорати кескин кўтарилади. Кўп ҳолларда бугун оёқларда пайдо бўлган фалажлик эртага қўлларга ўтади ва кейинги куни эса сўзлаш ва ютиниш бузилади.
Бу ҳолатни тиббиётда Ландри фалажлиги деб аташади. Баъзан эса ўткир бошланган касаллик белгиларининг тўла шаклланиши 2-4 ҳафтагача чўзилади, ундан кейин эса касаллик зўрайишдан тўхтаб, тикланиш даври бошланади.
Баъзан фалажликлар ва сезги бузилишлари биратўла оёқларда ҳам, қўлларда ҳам пайдо бўлади. Фалажликлар қўлларга ўтганда нафас олиш қийинлашиб, зотилжам ривожланиш хавфи юзага келади. Касалликнинг дастлабки кунлариёқ пай рефлекслари сўнади ва бемор оёқ-қўлларини қимирлата олмай ётади.

Давоси борми?

Албатта, бор. Зудлик билан шифохонага ётқизиш зарур. Деярли 90-95 фоиз ҳолатларда бемор тузалиб кетади. Гийен-Барре синдроми ташхиси аниқланган куниёқ беморга плазмаферез муолажаси (қонни вируслардан тозалаш) ва антивирус дорилар (масалан, ацик­ловир) қилиниши керак. Одатда, бемор 1-2 ой ичида тузалиб кетади. Бироқ ташхис кечикиб қўйилса ва плазмаферез билан антивирус терапия ўз вақтида қилинмаса, узоқ давом этувчи фалажликлар ривожланади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592