Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ГИРДОБ

07.01.2013
51 марта ўқилди
ГИРДОБ

XXI асрда техника тараққиёти ва глобаллашув жараёнининг энг сара ютуқлари бутун дунёда эътироф этиляпти. Шунингдек, улар билан боғлиқ ҳолатларда юзага келадиган нохуш оқибатлар ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Инсон онгги ва қалбини манфур ғоялар билан эгаллашга қаратилган ҳаракатлардан ҳар бир зиёли огоҳ бўлиши ҳамда бошқаларни ҳам ҳушёрликка ундаши зарур. Зотан, кўзга кўринмас иллатларга қарши маърифат билан курашиш ҳар бир даврнинг энг муҳим ва долзарб масаласи бўлиб келган.

Қуйида ҳукмингизга ҳавола этилаётган ҳикоя кўпчилик унча аҳамият қилмайдиган, аммо мулоҳаза қилиб кўрилиши зарур бўлган бир мавзуда сўз юритади.

Ойбек бугун дадасининг ишдан тезроқ келишини интизорлик билан кутарди. “Дадамга қўнғироқ қилинг, келаётган эканми? Айтинг, тезроқ келсинлар...” деб дам-бадам ойисини қўнғироқ қилишга ундар, ўзи бўлса, очиқ деразадан бошини чиқариб, “Эҳ, дадам келмаяптилар-ку!”, – деб қўярди. Унинг безовталигини кузатган бувиси:

– Тинчликми, болажоним, нега мунча бесаранжон бўляпсан? – дея ўқиб ўтирган китобини стол устига қўйди.

– Бувижон, бугун дадам “Counter Strike” олиб келишлари керак.

Бувиси унга ажабланиб:

– Янги ўйинчоқми? – деб сўради.

– Эй, бувижон, тушунмисиз-де... Ўйинчоқ эмас, компьютер ўйини, диск. Компьютерда ўйнайман, – деб яна дераза томонга ўгирилиб, дадасини кута бошлади.

Хонага эндигина кириб келган Ойбекнинг онасидан бувиси сўради:

– Келин, Ойбек қанақа дискни айтяпти?

– Ойижон, Ойбек уч кундан бери ҳарҳаша қилади олиб келиб беринг, деб. Бугун олиб келиб бераман, деб дадаси ваъда берган эдилар. Компьютерда ўйнайди. Кўчада шаталоқ отиб юргандан кўра, олдимда тинчгина ўйнаб ўтиради. Кўчага чиқмай, уйда ўтирса ҳам баъзи пайтларда қаёқдаги саволларни бериб, бошимни қотиради. Хонасида ўйнаб ўтиргани ҳам яхши.

Бувиси Ойбекни ёнига чақириб:

– Болажоним, у қанақа ўйин? – деб сўради.

– Зўр ўйин! Душманларни ўлдирамиз. Уруш-уруш...

Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Ойбек шу зумда эшикка отилди. Дадаси келган эди.

– Дада, дискни олиб келдингизми?

– Ҳа, ўғлим, мана, ҳозир... – деб дискни ўғлига узатди.

Ойбек ўйин ёзилган дискни олиб хонасига кириб кетди. Компьютерга берилиб, завқ билан ўйнай бошлади. Кечги овқатга ҳам келмади.

Орадан анча вақт ўтгач, бувиси, дадаси, ойиси ўтирган хонага кериб келди. Компьютер қаршисида кўп ўтирганидан, кўзлари қизариб кетган эди.

– Ҳа, ўғлим, ўйнаб бўлдингми? Ютдингми? Кейинги этапларга чиқа олдингми ўзи? – деб сўрай бошлади дадаси.

– Эҳ, дада, кейинги этапларга ўтолмадим...

– Айтганча, алифбенгни ўқиб, дарсларингни қилганмидинг?

– Йўқ, дада. Энди қиламан.

Теглар:#2013/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782