
Гипомастия қизларда ёки аёлларда умри давомида психологик ноқулайликни келтириб чиқаради. Шу сабабли ҳам улар имконият даражасида бу нуқсонни бартараф этишга ҳаракат қилишади.
Улар турли хил кремлар ва суртмалардан фойдаланишади, витаминлар, биологик фаол қўшимчалар истеъмол қилишади. Лекин барибир исталган натижага эришишмайди. Чунки бундай ҳолатларда ҳапдорилар, гормонал воситалар ёки кремлар фойда бермайди.
Ҳозирги кунда кўкрак безларининг шакли ва ҳажмини жарроҳлик йўли билан тиклашнинг кенг имкониятлари мавжуд. Кўкрак нуқсонларини бартараф этиш учун силиконли эндопротезлардан фойдаланиш мумкин. Силиконли эндопротезлар турли хил шаклга ва ҳажмга эга бўлиб, беморнинг тана тузилиши, кўкрак қафасининг шакли, ўлчамига қараб индивидуал тарзда танланади. Умумий наркоз остида жарроҳлик йўли билан эндопротез кўкрак қафасини қоплаб турувчи мушаклар тагига ёки кўкрак қафаси билан кўкрак безлари орасидаги бўшлиққа ўрнатилади. Кесма беморнинг хоҳишига кўра қўлтик остида, кўкрак тагида ёки сўрғич атрофида бўлиши мумкин. Кесмага косметик чок қўйилади. Шу сабабли операциядан кейинги даврда чокнинг изи бутунлай кўринмай кетади.
Ушбу хасталиги мавжуд хотин-қизлар жарроҳлик муолажасиз ҳам яхши натижага эришишлари мумкин. Яъни, тренажёр залларида шуғулланиш йўли билан ҳам кўкрак шаклини ва унинг ҳажмини тиклаб олиш мумкин. Исталган натижага эришиш учун кўкрак мушакларини мустаҳкамлайдиган махсус машғулотларни доимий тарзда ва узоқ вақт давомида бажариб бориш лозим. Ижобий натижа 1-2 йил давомида муттасил шуғулланишдан кейингина кўзга ташланади.
Кўкрак шаклини қайта тиклаб олишнинг яна бир йўли – бу сув ҳавзаларида сузиш билан шуғулланиш ҳисобланади. Сузиш билан жиддий ва узоқ вақт давомида мунтазам шуғулланиш зарур. Натижада кўкрак мушаклари мустаҳкамланади. Умуман олганда спорт билан шуғулланиш хотин-қизларнинг қоматларини чиройли қилади. Уларда ортиқча вазн йўқолади ҳамда ҳаракатлар енгиллашади ва энг муҳими организм соғлом бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларБолага пойабзал сотиб олишда...
Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла
Тиббий сабоқларҚирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?
Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте
