Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Гилос – шифобахш табиат неъмати

04.06.2013
286 марта ўқилди
Гилос – шифобахш табиат неъмати

Кунлар исиб, меваларга бирин-кетин ранг кира бошлади. Аввал қулупнайлар юзи қизариб, тутлар бағри болга тўла бошлаган бўлса, энди дарахт шохлари орасидан гилослар мўралайди. Ушбу неъмат ўзининг тотли ва тўйимлилиги билан бир қаторда, танимизга куч-қувват, саломатлигимизга даво бўлиши билан ҳам алоҳида ажралиб туради.

Бундан 8 минг йиллар муқаддам ҳам инсониятга мўъжизавий кучини ато этиб келган гилос меваларида кўп миқдордаги фойдали моддалар, витамин ва минераллар мавжуд.

Гилос меваси ўзининг витаминларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Вужудимизда кечувчи моддалар алмашинуви жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган кальций, темир, магний, фосфор, калий, натрий минералларига ҳам бой ҳисобланади.

Шу билан бирга, гилос мевалари органик кислоталар, сахароза (фруктоза, глюкоза), РР ва В6витаминлари, йод, фтор, хром, кремний, никель, рух, марганец сингари микроэлемент­лар, пектинлар, флавоноидлар гуруҳига мансуб антоцианларни ўзида сақлаб, саломатлигимизни мустаҳкамлашда кўмаклашади.

Қийғос гуллаган гилос гулларидан фойдали ва шифобахш асал олинади. Асаларилар бир гектар гилосзордан ўртача 35 килограмм тоза асал йиғиб олишади.

Гилос мевасидан табобатда кўпгина касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида фойдаланилади. Жумладан:

Гилос буйрак ва жигар фаолиятини яхшилаб, қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Гипертония билан оғриган беморлар учун фаол бирикмаларга бой бўлган тўқ қизил гилоснинг энг фойдали миқдори кунига 250-300 граммни ташкил этади.

Артрит, ревматизм ва подаграда оғриқларни камайтириш учун янги узилган ширин гилос мевасининг 15 донаси ёки қуюқ гилос шарбати ош қошиқ ёхуд бу меванинг компоти қайнатмасини кунига уч маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади. Ушбу қайнатма қуйидагича тайёрланади: 1 литр сув қайнагандан сўнг унга унча тўла бўлмаган бир ҳовуч мева солинади ва паст оловда 7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра оловдан олиниб, оғзи бекитилган ҳолда 20 дақиқа дам берилади. Қайнатмадан бир кунда камида 0,5 литр истеъмол қилиш лозим.

Ичак ворсинкалари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун гилос мевалари ичаклар атония­си (ичак фаолияти сусайиши), колит (қабзият) ва бошқа ички хасталикларда даво сифатида қўлланилади. Гилос шарбати ва қайнатмаси овқат ҳазм қилиши тизими фаолиятини яхшилайди. Унинг мевалари таркибида кам миқдорда органик кислоталар мавжудлиги сабабли уни истеъмол қилиш меъда шиллиқ қаватининг ялиғланиши (гастрит) билан оғриган беморларда кислота миқдорининг ортишини келтириб чиқармайди.

Теглар:#2013/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339