Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Гигиенага амал қилиш гижжалардан асрайди: “пакана” гижжа

28.01.2014
374 марта ўқилди
Гигиенага амал қилиш гижжалардан асрайди: “пакана” гижжа

Қадим замонлардан инсоният одам ва ҳайвонлар организмида паразит ҳолда яшайдиган ўзига хос чувалчанглар – гижжалар борлигини билганлар. Табиблар инсонлар организмида гижжаларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлашга доимо ҳаракат қилганлар ва беморларни даволаш йўлини қидирганлар.

Одам организмида паразитлик қилувчи 200 турга яқин гельминтлар мавжуд. Ҳар бир гельминт тури ўзига хос яшаш жойига эга бўлиб, бунга у эволюцион тараққиёт жараёнида мувофиқлашган. Шу ерда ўзи учун энг қулай шароит топади. Шундай гельминт турларидан бири пакана гижжа гименолепидоз касаллигининг қўзғатувчиси ҳисобланади.

Унинг узунлиги 2-5 см, тўртта сўрғичли ва майда илмоқларга эга бўлган бошчали чувалчангдир. Пакана гижжа танаси жуда кўп майда бўғимчалардан иборат. Унинг дум қисмига жойлашган етилган бўғимчалар тухум билан тўла бўлади.

Пакана гижжа одамнинг ингичка ичагида яшайди. Қатор ҳолларда эса кемирувчилар ичагида ҳам паразитлик қилади. Бу гижжалар асосан болаларда бўлади, катта ёшдаги одамларда кам учрайди. Болалар ичагида юз, минг ва ҳатто ўн мингларча пакана гижжаларни топиш мумкин.

Бу гижжаларнинг тарқатувчи манбаи асосан бемор болалардир. Пакана гижжанинг етилган бўғимчалари ичакда ажралади ва унинг тухумлари ахлат билан ташқарига чиқади. Паразит тухумлари ташқи муҳитда қуришдан тез нобуд бўлади, шунинг учун унинг фақат янги ажралган тухумини ютилгандагина одамга юқади. Бу бемор бола соғлом бола билан бевосита бирга ўйнаса (умумий ўйинчоқлар), ҳожатхонага кирилганда гигиеник қоидаларга риоя қилмаслик сабабли рўй беради. Унинг тухуми бемор тунда фойдаланадиган тувак, эшик дастаси, идиш-товоқ, уй анжомлари ва бошқа жиҳозлар орқали юқади.

Одам ичагида (шунингдек, сичқон ва каламуш ичагида) онкосфералар пардаларидан озод бўлади ва ичак ворсинкаларига тушиб, личинкаларга айланади. Личинка ўзи турган жойда ҳужайраларни емиради, ичак шиллиқ қаватини сўра бошлайди ва тахминан икки ҳафтадан сўнг жинсий вояга етган паразитга айланади. Тухумлар ичак бўшлиғига тўғридан тўғри мунчоқдек тизилган қатор тизма бўғимлардан тушиши ҳам мумкин. Шунинг учун қатор ҳолларда тухумлар ташқи муҳитга тушмаган ҳолда ичак ичида беморнинг “ўз ўзига юқтириши” ёки аниқроғи “такроран ўз ўзига юқтириши” ҳодисаси ҳам содир бўлади.

Пакана гижжа қўзғатадиган касаллик гименолепидоз деб аталиб, меъда-ичак ва асаб тизими фаолиятига салбий таъсир этади. Ичак зарарланганда қоринда ҳар хил оғриқ, ич бузилиб туриши, кўнгил айниши, иштаҳанинг пасайиши кузатилади. Асаб тизими зарарланганда бош оғриғи, асабийлашиш кузатилади, диққат қилиш ва хотира пасаяди. Аллергия вужудга келиб, бу терини қичиштирадиган тошмалар, конъюнктивит (кўз яллиғланиши), бурунда тумов каби белгилар юзага келади.

Пакана гижжа билан зарарланишдан Қандай саҚланиш керак?

Даставвал умумий санитария қоидалари ва шахсий гигиенага риоя қилиш: ҳожатхоналарни тоза тутиш, хлорли оҳак билан зарарсизлантириш керак. Тунги тувакни ҳар сафар фойдаланишдан сўнг хлорли оҳак ва қайноқ сув билан дезинфекция қилиш керак. Ҳожатхонага кириб чиққач ва овқат ейишдан олдин қўлни тозалаб совунлаб ювиш шарт. Тирноқларни қисқа қилиб олиб туриш, бармоқларни оғиз бўшлиғига солмаслик керак.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва тарбиячилари, қуйи синфлардаги мактаб ўқувчиларини йилига бир маротаба лаборатория текширувидан ўтказиш зарур. Аҳоли ўртасида гименолепидоз билан зарарланиш юқори бўлган жойларда кўп болали оилалардаги болаларни ҳар йили режали текшириш тавсия этилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?Тиббиёт олами

Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?

Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин

27.03.2024297
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Ошқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?Тиббий сабоқлар

Ошқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

Сўнгги вақтларда ошқозон яраси хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг сабаби нима? Айтиш лозимки, ошқозон яраси асосан 20-40 ёш атрофидаги инсонларда учрайди. Аммо кейинги пайтла

05.07.2024276