
Россия, Германия ва англиялик олимлар геномни таҳрир этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида наноўлчамдаги кремний икки оксиди қобиғи билан қопланган полимер ва гибрид микрокапсулалардан фойдаланишга қарор қилдилар.
Ушбу капсулалар авваллари бедаво ҳисобланган Альцгеймер (қариялар ақли заифлиги) ва гемофилия (ирсий қон ивимаслиги хасталиги) каби касалликларни даволашда қўл келиши мумкин. Капсулалар таҳрир қилинаётган ҳужайрага ирсий материални хавфсиз ва аниқ етказиб беради. Шуниси муҳимки, бу тарзда ўзгартирилган ҳужайраларнинг 90 фоизи яшаб кетганлигини Томск политехника универстети қошидаги лаборатория ходими Александр Тимин томонидан қайд этилган.
Капсуланинг ўлчами 2-2,5 микрометрга тенг. Унга ирсий материал юкланиб, таҳрир қилинаётган ҳужайрага етказилади. Уни ҳужайра макропиноцитоза, яъни нисбатан заррачаларни эгаллаб олиш йўли билан ютади. Шундай қилиб, микрокапсула ҳужайра цитоплазмасига киради ва унинг қобиғини аста-секин эриши натижасида ирсий материал ҳужайрада қолади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
