Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш шартми?

20.05.2013
57 марта ўқилди
Газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш шартми?

Газни ҳисобга олиш асбоблари соз ишлаб турган бўлса, уни албатта, тўрт йилда бир марта текширувдан ўтказилиши шартми?. Менга ушбу масалада тушунтириб берсангиз.

М.Собирова,

Яккасарой тумани

Мамлакатимизда истиқлол йилларининг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кўпгина ислоҳотлар амалга оширилди. Буни аҳолини газ билан таъминлаш соҳасида, жумладан, газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши мисолида ҳам кўриш мумкин. Биз газ ҳисоблагичларининг афзаллиги, уни ишлатиш тартиби хусусида аҳоли кўпам тушинмаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Хўш, газ ҳисоблагичларининг афзаллиги нимада?

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жаҳон андозаларига мос газ ҳисоблагичлари мамлакат истиқлолидан кейин ўрнатила бошланди. Авваллари мамлакатимизда газ киши бошига тўланар эди. Ўзбек халқининг аксарияти кўп болали оилалар эканини ҳисобга олсак, бу анчагина қийинчилик туғдирарди, албатта.

Газ ҳисоблагичлар эса хонадон эгаларининг қанча истеъмол қилинганлигини аниқ кўрсатиб туради. Унинг афзаллиги аниқлигида ва реал хизматни тўғри баҳолай олишидадир. Ҳар ким исътемол қилганига яраша ҳақ тўлайди. Бу давлатимиз учун ҳам аҳоли учун ҳам қулай ва адолатлидир.

Шунинг учун ҳисоблагичлар Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 мартдаги 99-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 мартдаги Қарорлари билан хонадонларга газ ҳисоблагич асбоблари оммавий ўрнатила бошланди Бу газ исрофгарчилигининг ҳам олдини олади.

Газ ҳисоблагичдан фойдаланишнинг ҳам ўз тартиби бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли қарорида ушбу тартиб белгиланган. Унинг тўртинчи иловасида яъни "Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, улаш, квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш, ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 9-бандида шундай дейилади: "Газни ҳисобга олиш приборлари индивидуал паспортга эга бўлиши ва уни тайёрлаган завод ёки уларнинг техник шартларга мувофиқлигини текширган корхона томонидан пломбаланган бўлиши керак. Газни ҳисобга олиш асбобларининг ҳар бир турини текшириш даврлари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланади".

Ана шу муддат бугунги кунда тўрт йил қилиб белгиланган. Ушбу низомнинг 10-бандида: текшириб кўриш муддати ўтган приборлар носоз ҳисобланади ва фойдаланишга қўйилмайди, деб белгиланган.

Газ ҳисоблагични қайта рўйхатдан ўтказишни сўраб, қаерга мурожаат қилиш кераклигини ҳам кўпчилик билмайди. Бу борада туман газ идорасига мурожаат қилинади. У ердан вакил келиб, хонадон эгасининг газ ҳисоблагичини текшириб, акт ёзиб, уланган жойидан ечиб беради. Сўнгра хонадон эгаси уни "Ўзстандарт" агентлигидан қайта текширувдан ўтказиши керак.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида айни кунда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманидаги газ идораси ёнида агентликнинг вакиллари фаолият олиб боришмоқда. Жумладан, бизнинг туманда ҳам бу қулайлик мавжуд. Аризачи ўзи истиқомат қиладиган туман газ ташкилоти томонидан берилган акт билан Ўзстандартга мурожаат қилади. Агентлик вакили ариза тушган кундан эътиборан 7 кунлик муддат ичида уни текширувдан ўтказиб, тўрт йилга сертификат беради. Ундан кейин сертификат нусхаси туман газ идорасига ариза билан топширилади. Аризага мувофиқ туман газ ходими уни ўрнатиб беради.

Теглар:#2013/20

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.20241215
Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?

Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун

28.04.2023312
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354