Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Газетамиз “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиби!

06.05.2014
52 марта ўқилди
Газетамиз “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиби!

Газетамиз “Энг яхши журналистик материал учун (босма ОАВ)” номинацияси бўйича “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танловининг биринчи ўрин соҳиби бўлди!

Мукофотлар 2 май куни “Туркистон” саройида ўтган тантанали тақдирлаш маросимида газета бош муҳаррири Фахриддин Ҳайитга топширилди.

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, фахрий журналистлар, талаба-ёшлар иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

2006 йилдан буён ўтказилаётган мазкур танловда 4 минг нафарга яқин журналист 50 мингдан ортиқ ижтимоий аҳамиятга молик материали билан иштирок этди. 194 нафар журналист “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби бўлди. 48 нафар ижодкор нуфузли халқаро ташкилотлар ваколатхоналари таъсис этган мукофотлар билан тақдирланди.

Телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ўтказилаётган бу йилги ижодий лойиҳада ўн учта – битта Бош миллий мукофот, ҳар бир йўналиш бўйича учтадан мукофот таъсис этилган. Танлов учун мамлакатимизнинг барча турдаги оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган 490 дан ошиқ журналистдан 7500 га яқин ижодий иш келиб тушди. Уларни баҳолашда танқидий ва таҳлилий чиқишларга, ҳаёт ҳақиқати холис акс эттирилган, ижодий изланувчанлик асосида тайёрланган материалларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, навқирон авлод онгу шуурини миллий ҳаёт тарзимизга зид ва бегона бўлган зарарли ахборотлар хуружидан ишончли тарзда ҳимоялашга, мамлакатимизда ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, бу йўналишда кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликларнинг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил этилган материалларга алоҳида аҳамият берилди.

Танловни ташкил қилиш, ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун маблағ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилди.

Ижодий беллашувнинг телевидение, радио, матбуот ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ғолибларига диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ҳамда пул мукофотлари топширилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан таъсис этилган номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширилди.

Газетамиз босма ОАВ – матбуот йўналишида иштирок этиб, “Мамлакатимизда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, тиббий маданиятни ошириш, болалар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни кенг ва таҳлилий ёритгани учун” биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати билан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси сайтида танишишингиз мумкин.

Тантанали маросимдан лавҳалар:

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592