Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ғамхўр болалар қандай тарбияланади?

16.08.2018
231 марта ўқилди
Ғамхўр болалар қандай тарбияланади?

Ота-она борки, фарзандини келажакда яхши инсон бўлиб улғайишини истайди. Фарзандларга болаликдан инсонийлик туйғуларини ўргатиб бориш турли иллатларнинг олдини олади.

Ҳарвард университетининг бир гуруҳ олимлари болаларни самимий, очиқкўнгил, ғамхўр қилиб тарбиялашга кўмак берадиган 6 та муҳим жиҳатни аниқлади. Марҳамат улар билан танишинг.

Кўп вақтингизни фарзандингиз билан биргаликда ўтказинг.

Дилбандингиз билан бўлган ўзаро муносабатлар ишончга асослансин. Унинг орзу-истакларини нафақат билишга, балки тушунишга ҳаракат қилинг. Меҳрингизни вақти-вақти билан изҳор этишни унутманг. Зеро, оиласида ота-онасидан тўлақонли меҳр кўрган болаларда атрофдагиларга нисбатан арзимаган нарсага жаҳл қилиш, ғазабланиш ҳолатлари кузатилмайди. Оиласида тўғри тарбияланган, меҳр бериб ўсган бола борки, атрофдагиларга фақат яхшиликни илинади.

Миннатдорлик туйғуларини шакллантиринг.

Кўпчилик инсонлар яқинларнинг борлиги, ғамхўрлиги учун, миннатдорлик изҳор қилиш ўрнига, улардан нолийди. Сиз эса дилбандингизга унга қилинган ҳар қандай катта-кичик ёрдам учун миннатдорлик билдириш кераклигини болаликдан ўргатинг! Масалан, фарзандингиз мазали таом учун сизга, қизиқарли дарс учун устозига, у билан ўйнагани учун отасига раҳмат айтишни ўргансин. Тадқиқот жараёнида олимлар инсонларнинг миннатдорлик билдириши, уларнинг бахтли ва ҳатто, соғлом яшашларига таъсир ўтказишини аниқлашди.

Ҳис-туйғуларни назорат қилишни ўргатинг.

Жаҳл, йиғи, хафа бўлиш – инсонни емирувчи ҳислар саналади. Бу ҳолат бизга фойда олиб келмайди, фақат асабларнинг эговлангани қолади, холос. Агар фарзандингиз жаҳл отига минган бўлса, уни тинчлантиринг. Ҳис-туйғуларни назорат қилиш кераклигини болаларга хос усулда тушунтиринг. Бунда у билан бирга, чуқур нафас олиш ва 10 гача санаш тавсия этилади. Шундан сўнг кичкинтойнинг нимадан бунча норози бўлгани боисини сўранг.

Муҳтожларга кўмак бериш ва уларни тушуниш кўникмаси.

Болага заифларга кўмак бериш зарурлигини болаликдан ўргатиб бориш керак. Бунда ота-она шахсий намуна кўрсатиши, айни муддао. Фарзандингиздан ёрдамга муҳтож инсонни кўрганида унинг ўрнига ўзини қўйиб кўришини тушунтириш, ғамхўрлик ҳиссининг ортишига кўмак беради. Дунёда уйсиз-жойсиз, озиқ-овқатсиз болалар борлигини, уларга кўмак бериш учун кўплаб инсонлар ҳаракат қилишини сўзлаб беринг. Ижтимоий масъулиятни ўргатиш ва заифларга меҳр кўрсатишда ўзингиз унга намуна бўлинг.

Ўз ҳаракатларига нисбатан жавобгарлик ҳиссини уйғотинг.

Болалар ота-онасининг ҳаракатларини жуда тез кўчириб олишади ва уларни ўзларига намуна сифатида қабул қилишади. Болаларга амал қилиниши керак бўлган ахлоқ нормалари ҳақида тушунтириш беринг. Дилбандингизга у қилаётган ҳар бир ҳаракат учун жавобгарлик ҳисси мавжуд эканлиги ва у кўплаб инсонларга жабр қилиши мумкинлигини айтинг.

Ахлоқ нормалари.

Кўпчилик ота-оналар фарзандининг боғчадаги, мактабдаги муваффақиятлари учун жуда кўп қайғуради-ю, лекин уларнинг ахлоқий тарбиясига у қадар аҳамият қаратмайди. Аслида билимнинг боши ахлоқдан бошланади. Агар бола атрофдагиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлса, унга худди шу тарзда жавоб қайтаришади. Ақлли, одобли бола нималарга қодир эканини унга болаликдан ўргатинг. Буларни атрофдаги инсонлар, дўстларидан ўрганиб олишини кутманг. Ахир, тарбия аслида оиладан бошланади-ку.

Теглар:#2018/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322