О'збек спорти – Кураш дунёнинг бир неча давлатларида тарг'ибот қилиниб, хориж ва мамлакатимизнинг бир неча ҳудудларида Президент соврини учун халқаро турнирлар ташкил этилди. Шунингдек, ушбу миллий спорт турига ёшларни кенг жалб этиш, уларни бу соҳада қизиқтириш бо'йича кенг ко'ламли ишлар амалга оширилиб, зарур шарт-шароитлар амалга оширилмоқда. Бу са'й-ҳаракатлар бежизга эмас. Зеро, юртимиз о'тмишида о'тган, кураги ер ко'рмаган полвонларнинг мардонавор куч синашишлари дунёга ма'лум ва машҳурдир.
Зангиота тумани Ко'ксарой маҳалласида 1996-йилда таваллуд топган Сардорбек Қаюмов ҳам истиқлол яратиб берган кенг имкониятлардан фойдаланиб, о'з иқтидори ва исте'додини намойиш этаётган бахтли ёшлардан биридир.
Кураш ареналарида о'з кучини синаётган полвонларнинг салобати, кучи, шунингдек, курашнинг жозибаси, о'н бир ёшли Сардорбекни спортнинг шу турида о'з тақдирини бог'лаб, кучи ва иродасини тобламоққа азму қарор қилган бо'лса ажаб эмас. Тумандаги "Турон" якка кураш жамоасида 2007-йилдан бери иштирок этиб ёш бо'лишига қарамасдан устоз каби шарафли номга эга бо'либ, ёшларга сабоқ бераётган Маҳфуза Абдуллаева учун ёш полвон севимли, удабурро ҳаракатчан шогирди сифатида қадрли бо'лди. Ҳа, йигитча танловда адашмади. Ёш полвон аста секинлик билан кураш саҳналарида яхши натижаларини қо'лга кирита бошлади. Туманда о'тказилган кичик мусобақалардаги г'алабаси бора-бора катта г'алабаларга ё'л очди. 2010-йилда Қашқадарё вилоятида бо'либ о'тган Турон якка кураши бо'йича о'смирлар о'ртасидаги чемпионатида биринчи о'ринни эгаллади. Шу йили бо'либ о'тган "Баркамол авлод" спорт мусобақаларида қо'лга киритган юқори натижа ҳам эгиз г'алаба бо'лди. Кейинчалик Сардорбек ко'плаб, турли мусобақаларда иштирок этиб, яхши натижаларни қо'лга киритиб, о'з тажриба маҳоратини ошира бошлади.
– Биз каби ёш спортчилар учун турли мусобақларда мунтазам иштирок этиб, турли рақиблар билан куч синашимиз о'з маҳоратимизни орттиришимизда жуда катта аҳамият касб этади. Анашу қо'лга киритилган натижалар асносида биз о'з хато ва камчиликларимизни о'рганиб оламиз, – дейди Сардорбек.
Ёш спортчи ҳам ко'плаб мусобақларда иштирок этиб. Кучли учликдан о'рин эгаллади. Ҳар бир мусобақа С. Қаюмов учун маҳорат мактаби бо'лди. Натижада 2010-йил охирларига келиб, йигитча Фарг'онада бо'либ о'тган республика чемпионатида ҳам юқори о'ринни қо'лга киритди.
2011-йилда Қозог'истон Республикасининг Сайрам шаҳрида бо'либ о'тган о'смирлар о'ртасидаги Осиё чемпионати Сардорбек Қаюмов учун то'плаган барча тажрибасини синовдан о'тказадиган ҳақиқий синов майдонига айланди. Навбатдаги кураш унга яна бир бор г'олибликни туҳфа этди.
Бу йил эса спортчимиз Термиз шаҳрида бо'либ о'тган о'смирлар о'ртасидаги республика очиқ чемпионатида ҳам яхши натижага эришди. Айни дамда 19-июль кунида Бекобод шаҳрида бо'либ о'тадиган о'смирлар о'ртасидаги чемпионатга жиддий тайёргарлик ко'рмоқда.
Ёш полвоннинг та'кидлашича, ҳар бир куч синаш арафасида бирин-кетин майдонга чиқиб келаётган кучли рақиблар салобати уни бироз ҳушёр торттирсада, о'зига ишонар экан. Зеро, унинг айтишича, устозининг о'гитлари, отаси – Рихсивой ака, онаси – Шоира опаларнинг берган оқ фотиҳаси ва ишончи унга мадад ҳамда ма'навий куч бо'либ қолади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
