Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, айниқса, қишлоқ қизларининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бундай кенг кўламли ишлар самарасини миллионлар ўйини – футбол, хусусан, аёллар футболи жадал оммалашиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январда қабул қилинган "2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мамлакатимизда футболни ривожлантириш, футбол клублари, ихтисослаштирилган футбол мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлди. Бунинг самарасида аёллар футболи ҳам ривожланиб, қизларнинг футбол билан шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши, аёллар футбол жамоаларининг тўлақонли фаолият юритиши учун барча шарт-шароит яратилмоқда.
– Мактабимизда футбол билан шуғулланаётган 558 ўқувчининг 120 нафари қизлардир, – дейди Андижон вилояти Хўжаобод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Сойибжон Назиров. – Қизлар саккиз гуруҳда футбол техникаси, қонун-қоидаларини малакали мураббиялар раҳбарлигида пухта ўзлаштирмоқда. Замонавий футбол майдонлари, машғулотлар ўтказиш учун махсус майдончалар, тренажёр зали улар ихтиёрида.
Бундай шароитлардан самарали фойдаланаётган мактабнинг қизлар жамоаси турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. 2013 йили вилоят биринчилиги ҳамда "Қизлар лигаси – 2013" мусобақаларида иккинчи, "Баҳор маликаси – 2014" турнирида учинчи ўринни қўлга киритди.
– Футбол билан шуғулланиш истагида бўлган қизлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда, – дейди мураббия Сарвиноз Рустамхўжаева. – Улар орасида иқтидорли қизлар жуда кўп. Албатта, уларнинг барчаси ҳам келажакда профессионал футболчи бўлмас, энг муҳими ва бизнинг асосий мақсадимиз қизлар ўртасида футболнинг оммавийлигини ошириш орқали хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдир.
Мактаб тарбияланувчиларидан Сурайё Қамчиева, Кумушой Ғуломова вилоятнинг "Андижанка" жамоаси сафида тўп сурмоқда.
Мухтасар айтганда, Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактабида ўқувчилар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Компьютер хоналари, ошхона, ётоқхона машғулотдан бўш вақтни унумли ва самарали ўтказиш учун хизмат қилмоқда. Мактаб зарур мебель ва жиҳозлар, спорт анжом ва инвентарлари, ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Бу ерда ўқувчиларнинг нафақат моҳир футболчи, балки соғлом тафаккур ва юксак маънавият соҳиблари бўлиб камолга етишига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббиёт оламиХотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...
Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
