Фонднинг ҳудудлараро тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қатортол” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган академик лицейда “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” ва “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида лицейнинг 200 нафар ўқувчиси қатнашди.
Андижон вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Андижон шаҳар 2-сонли академик лицей ва Педагогика касб-ҳунар коллежида жами 705 нафар ўқувчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий маслаҳатлар берилди.
Наманган вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Чортоқ тумани “Ласкидон” қишлоқ врачлик пунктида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи жами 357 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказишди.
Самарқанд вилояти фонднинг ҳудудий филиали вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳар “Саттепо” спорт мажмуасида 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмир қизлар ўртасида гимнастрада бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Иштирокчиларга фонднинг эсталик совғалари топширилди.
Қашқадарё вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қарши шаҳар “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи жами 88 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳоли ўртасида репродуктив саломатлик тўғрисида тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
ОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббиёт оламиҚулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?
Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да
