Фонд тиббий-ижтимоий Маркази шифокорлари томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Абдулла Авлоний номидаги ва “Ўрикзор” маҳаллаларида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” ва “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда маҳаллаларнинг 132 нафар ўсмир ёшлари қатнашди.
Навоий вилояти Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Кармана тумани Боғобод қишлоқ врачлик пунктида “Боғот”, “Қаршилик” ва “Айрончи” маҳалла фуқаролари йиғинларининг жами 449 нафар аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик давомида ёлғиз қарияларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Фарғона вилояти Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Олтиариқ тумани Оқбўйра, Зилха, Қовулғон ва Қапчуғай қишлоқ фуқаролар йиғинларида жами 299 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, вояга етмаганлар орасида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Сирдарё вилояти Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Сирдарё тиббиёт коллежи, Гулистон шаҳар 15-сонли мактабгача таълим муассасаси ва Янгиер “Мурувват” аёллар уйидаги ўсмирлар ва аёлларнинг 621 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт коллежи ўқувчилари ўртасида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
МаданиятҲАРБИЙЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИК
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёшлар орасида
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
