Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон мавсум якунига етгач, жамоадан кетади. Буни клуб расмий сайти расман тасдиқлади.
Бунинг натижасида Фергюсоннинг футболдаги сўнгги учрашуви 19 май куни "Вест Бромвич"га қарши баҳс бўлиб қолади. Шундан кейин кекса мураббий клуб раҳбариятида фаолиятини давом эттиради.
– Мен бу қарорни узоқ ўйладим. Натижада, айнан шу ҳолатда клубни тарк этишга қарор қилдим. Чунки, жамоам ривожланиш чўққисида турибди.
"Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги таркиби катта мақсадларга эриша олади. Ёш футболчиларнинг тайёрлаш мактаби эса клубнинг келажаги порлоқ эканлиги кўрсатади, – дейди Фергюсон.
– Ҳозир бундай қарорга келишнинг айни вақти деб ўйлайман. Мен учун жамоанинг кучлироқ пайтида кетишим муҳимроқ. Ўйлашимча, буни уддаладим.
Эслатиб ўтамиз, Фергюсон "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига 1986 йилда келган ва 27 йиллик фаолияти мобайнида 13 маротаба Англия чемпионатида, 5 маротаба мамлакат кубогида ва икки маротаба Европа чемпионлар лигасида зафар қучган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Жамият“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
