
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда “Соғлом авлод” газетаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” танловини эълон қилади
Танлов 2013-йил апрель ойининг охирги ҳафтасида якунланиб, қуйида берилган саволларга тўғри жавоб йўллаган ғолиблар номи газетанинг махсус сонида эълон қилинади. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирда жамғарма томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Саволлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг илк ордени қачон таъсис этилган ва у қандай номланади?
2. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилган сана.
3. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси қайси йўналишларда фаолият юритади?
4. Мамлакатимизда 2000-йил қандай номланган?
5. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этаётган “Саломатлик поезди” мутахассислари асосан юртимизнинг қайси ҳудудларидаги аҳолига хизмат қилмоқда?
6. Қайси йил “Баркамол авлод йили” деб номланган?
7. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ҳар йили ёш мусиқачилар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловлар номини айтинг.
8. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси республика миқёсида қандай спорт мусобақаларини ташкиллаштирмоқда?
9. Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳақида нималарни биласиз?
10. Жамғарма қайси давлат дастурлари лойиҳаларини тузишда фаол қатнашган ва уларни амалга оширишда ҳукуматга кўмаклашмоқда?
11. “Она ва бола скрининги” Давлат дастурининг моҳияти нимадан иборат?
12. Жамғарма ҳомийлигидаги “Камалак жилоси” ҳамда “Мафтункор ранглар дунёси” расмлар кўрик-танловларида кимлар иштирок этади?
13. Репродуктив саломатлик нима?
14. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси халқимиз генофондини соғломлаштириш учун қайси давлат дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда?
15. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг халқаро ҳамкорлари ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
16. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг тиббий йўналишда қандай лойиҳалари мавжуд?
Мазкур саволларга энг яқин алоқа бўлимлари орқали “Соғлом авлод” газетаси таҳририятига ёки жамғарманинг фондсау@яҳоо.cом, газета таҳририятининг мактуб@соглом.уз электрон почталарига юборинг. Танлов бўйича батафсил маълумотни www.соглом.уз сайти орқали ҳам олишингиз мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлом овқатланиш нима?
Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири. соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. бу инсоннинг ўсиши, меъ
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
