Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Фарзандлар саломатлиги – дилимиз ҳаловати

17.08.2013
56 марта ўқилди
Фарзандлар саломатлиги – дилимиз ҳаловати

Юртимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом фарзандларни вояга етказиш масаласига давлат аҳамияти даражасида эътибор бериб келинмоқда.

Фарзандлар саломатлиги ота-она учун қанчалик муҳим бўлса, биз шифокорлар учун ҳам шунчалик аҳамиятлидир.

Болалар невропатологи сифатида шуни айтишим мумкинки, она ва бола саломатлиги йўлида олиб борилаётган ишлар натижасида ҳозирда ирсий ёки бошқа неврологик касалликлар бир мунча камайганини кўришимиз мумкин. Вилоятларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, хусусан, скрининг марказларининг ташкил этилиши натижасида чекка қишлоқларда ҳам ҳомиладор аёллар соғлигини мустаҳкамлашга эришилмоқда.

Бундан ташқари эрта никоҳ, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларга барҳам берилаётгани боис ҳам болаларда ирсий касалликлар билан туғилиш ҳолати кескин камайган.

Мустақиллик туфайли шифохоналар қиёфаси тубдан ўзгарди. Тиббиёт муассаларининг моддий-техник базаси яхшиланиб, касалликлар бўйича изланишлар олиб борилиши учун барча шароитлар яратиб берилган. Бу эса биринчидан беморларга тез ва тўғри ташхис қўйишга кўмаклашса, иккинчидан иш суратининг ошишига ёрдам бермоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, мутахассисларимиз чет давлатларда бўлиб, у ерда тажриба алмашиш ва малака ошириш давомида ўзлаштирган тажрибаларини амалиётда қўллаб келишмоқда.

Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бизнинг юртимиздаги каби соғлом авлод тарбиясига, унинг саломатлигига давлат даражасида эътибор берилмайди. Бунинг замирида эса ҳеч шубҳасиз Ҳурматли Юрт­бошимизнинг "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур", деган сўзлари ётибди. Бу асло муболаға эмас. Истиқлол яратган шароитлар бизга ҳар жабҳада тенглар ичра тенг бўлиш имконини бермоқда. Шундай экан, ушбу дориломон кунларнинг қадрига етиб, Ватанга муносиб фарзанд бўлишга интилишимиз керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!Тиббий сабоқлар

Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!

Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик

08.08.2024230
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор

05.06.2024160
“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?Тиббий сабоқлар

“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини

02.05.2024277
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726