Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Фарзандим тунда пешобини тута олмайди

21.04.2014
99 марта ўқилди
Фарзандим тунда пешобини тута олмайди

4-синфда ўқийдиган фарзандим тунда пешобини тута олмайди. Мен уни невропатолог кўригига олиб борганимда, у тегишли дориларни ёзиб берди. Дориларни ичгандан сўнг маълум вақт ўғлимда бу ҳолат рўй бермади. Аммо ҳозирда ушбу хасталик қайта такрорланмоқда. Қандай чора кўрсам бўлади, менга маслаҳат берсангиз.

Гулбаҳор ДИЛШОДОВА

Тоҳир ИБРАГИМОВ,

тиббиёт фанлари доктори,

профессор

– Тиббиётда бундай хасталик энурез деб номланади. Энг аввало, беморни тўғри даволаш учун унга аниқ ташхис қўйиш лозим. Хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари турлича, яъни бунга микроблар, толиқиш, руҳий ва жисмоний жароҳатлар, қўрқув, сийдик йўлидаги якунловчи мушакларнинг бўшашуви ва бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Доимий ва қисман пешоб тута олмаслик ҳамда тунги энурез бир-биридан фарқ қилади, албатта.

Фарзандингизни урологга олиб боришингиз ва шифокор тавсияси билан пешобининг умумий таҳлилини қилишингиз керак бўлади. Таҳлил натижаларига кўра шамоллаш белгилари аниқланса, бемордаги бу асоратларни антибиотикатерапия қилишга эҳтиёж туғилади. Муолажадан сўнг бемор яна пешобнинг умумий таҳлилини текширтиради. Агар шамоллаш аломатлари йўқолган бўлса, унда шифокор маслаҳати билан энурезни даволаш керак.

Шу қаторда бу дардни халқ табобати билан ҳам даволаш мумкин. Нортош Ўлжабоеванинг “Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар” китобида инсон саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволашнинг анъанавий усуллари ва тавсиялари ёритилган.

Масалан, жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади. Шунингдек 2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа мил-мил қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади. Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим. Исириқли сувдан кейин бошқа сувда чўмилмаслик керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906
Олимлар хулосаси: тунда чироқни ёқиб ухлаш қандли диабет ва юрак касалликларига сабаб бўладиТиббий сабоқлар

Олимлар хулосаси: тунда чироқни ёқиб ухлаш қандли диабет ва юрак касалликларига сабаб бўлади

Бундан 23 йил аввал АҚШ олимлари ёруғ жойда ухлаш кўриш қобилияти пасайишига сабаб бўлишини аниқлаган. Яқинда ўтказилган тадқиқот натижасида эса бунга доир янада хавотирли оқибатла

01.06.2022297
Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?Саломатлик

Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?

Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Шу ўринда бу қанчалик хавфли, унга қа

20.04.2023286
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176