Фарзандимни МТМнинг рус гуруҳига берган эдик. Лекин у тилни ўзлаштиришда қийналяпти. Боламни бу муаммони осон енгиб ўтиши, тилни яхши ўзлаштириши учун нима қилишим керак. Бу борада мутахассислар нима дейди?
Робияхон ТУРДИҚУЛОВА,
Тошкент вилояти
Пойтахтимиздаги “Саломатлик” маркази психологи Шоҳида Жумаева:
– Болани хориж тилидаги мактабларда қийинчиликсиз таҳсил олишлари учун шу нарсага эътибор берингки, болангизни мактабга бир йилдан кам бўлмаган вақт мобайнида тайёрлаб боринг. Имкон қадар устози билан тез-тез боғланиб, фарзандингизнинг ўзлаштириш даражаси қай ҳолда эканлиги билан қизиқинг ва албатта ютуқларини рағбатлантириб боринг, камчиликларини юзига айтманг, акс ҳолда боланинг ўзига бўлган ишончи синиб қолади. Натижада ҳар бир ишни иккиланиб, ўзига ишонмай бажаради. Фарзандингиз билан бошланғич дарсларини дўстона руҳда биргаликда бажаринг. Болангизни шунчаки эшитманг, уни тингланг. Зеро, энг тўғри қарор ва хулоса ана шунда юзага келади.
Тошкент вилояти Зангиота туманига қарашли 65-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Элнура Рўзметова:
– Рус тилига ихтисослаштирилган мактабнинг бошланғич ўқитувчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, сўнгги йилларда ота-оналар фарзандларини чет тилига ихтисослаштирилган мактабларга олиб келиш жараёни оммалашмоқда. Бу яхши, албатта. Янгича муҳитга боланинг мослашиши эса бироз қийин кечиши, табиий. Аммо, ота-оналарнинг эътибори ва ҳаракати туфайли болаларнинг хориж тилини ўзлаштириш, ёки шу тилда олиб борилаётган дарсларни қабул қилиши самарали кечяпти. Тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, айрим ота-оналар чет тилини фарзандига ўргатиш учун ўзлари ўрганишади ёки боласи билан биргаликда бараварига дарс қилишади. Бола учун ота-оналар кўмаги ҳамиша руҳий далда бўлади. Менимча, бу энг тўғри йўлдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАлалия ёхуд гапира олмаслик
Алалия – гапириш қобилиятининг умуман йўқлиги ёки «қўпол» кўринишда бўлиши. Ҳомила пайтида ёки 3 ёшгача бўлган болалик даврида мия гапириш марказининг бузилиши ҳисобига келиб чиқад
МаданиятБокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
