Корея Республикасининг Ин ха университети госпиталининг бир гуруҳ шифокорлардан ташкил топган делегация ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Ушбу акция “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳамкорлари томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар доирасида ўтказилмоқда.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тиббий-ижтимоий марказида невролог, педиатр, офтальмолог, гастроэнтеролог, ортопед, нейрохирург каби малакали мутахассислар томонидан асосан аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган ташхис бўйича уларга дори-дармон ва витаминлар тарқатилди.
Бу албатта, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фондининг жисмонан бақувват, маънан етук фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида олиб бораётган эзгу ҳаракатларидан биридир.
– Ўзбекистонга олтинчи бор келишим. Навбатдаги ташрифимиз мамлакатингиз мустақиллик байрами нишонланаётган кунларга тўғри келди, – дейди Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали делегацияси администратори Ким Чунг Мин. – Юртингизда фуқаролар соғлигини сақлашга, айниқса, аёллар ва болалар саломатлигига катта эътибор берилаётгани бу миллатнинг келажагига эътибор дегани. Ана шу эзгу амалга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз.
Хорижлик шифокорлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар ортопедияси ва травмотологияси бўлимида ортопедик нуқсони бўлган болаларни бепул операция қилишди. Сўнгра Тошкент вилоятидаги “Ариран” қариялар уйи ҳамда Навоий шаҳрида бўлиб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишни режалаштиришган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларФарзандингиз чимхўр бўлса...
Кўплаб ота-оналар фарзандининг кам овқат ейишидан нолишади. Хўш, болалар овқатни яхши емаслиги сабаби нимада? Ота-оналар хавотири боисини тушуниш мумкин. Чунки бола тўлақонли овқат
СаломатликФарзанд кўриш орзуси
Жуфтликларнинг туғилажак фарзанди ҳаёти, саломатлиги олдида масъулиятлари жуда катта. Ҳомиладорлик ўз вақтида юз бериши, энг асосийси, меъёрда кечиши учун унга тайёргарлик кўриш ша
СаломатликСоғлом овқатланиш нима?
Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири. соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. бу инсоннинг ўсиши, меъ
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
