Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг “Жуниор Чамбер Интернатионал – ЖCИ” халқаро ёшлар ташкилоти вакиллари, Ча университети қошидаги “Пундан Ча” госпитали шифокорлари ва юртимиз шифокорлари юрагида туғма нуқсони бор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб тиббий-ижтимоий лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрик ва муолажалар касалликларнинг олдини олиш, болаларни соғломлаштириш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим омил бўлмоқда.
“Жуниор Чамбер Интернатионал – ЖCИ” халқаро ёшлар ташкилоти, Ча университети қошидаги “Пундан Ча” госпитали билан ҳамкорликда ташкил этилган навбатдаги ана шундай тадбир доирасида малакали шифокорлар болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
