Фарғона вилоятида битирувчилар учун махсус ярмаркалар ташкил этилмоқда

Жорий йилда Фарғона вилоятидаги касб-ҳунар коллежларини 53 мингдан зиёд ўғил-қиз тамомлайди. Айни кунларда уларни ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг мустақил ҳаёт йўлини танлашида кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Гулираъно Боқижонова 2-Фарғона тиббиёт коллежи битирувчиси. У мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, нон ишлаб чиқариш цехини ташкил этмоқчи. Ўз тенгдошларини ҳам иш билан таъминлаб, юрт тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Гулираъно каби минглаб йигит-қизларнинг орзу-мақсадларига коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида жойларда янгича ёндашув асосида ташкил этилаётган ярмаркалар қанот берса, ажаб эмас.
Бундай ярмаркалар тартибига кўра, битирувчилар биринчи кун иш ўринлари, лойиҳаларнинг техник иқтисодий асослари ҳамда мини технологиялар билан танишади ва эгаллаган касб маҳоратини намойиш қилади. Иккинчи куни оилавий имкониятлари ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, маслаҳатлашиб ота-оналари билан иштирок этади. Кейинги куни эса ўзига маъқул келадиган иш жойини танлайди ёки бизнесни бошлаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.
Фарғона саноат коллежида бўлиб ўтган ана шундай махсус ярмаркада шаҳардаги 7 касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва тижорат банклари ходимлари, мутасаддилар иштирок этди.
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Фарғона филиали мутахассиси Зуҳриддин Хусматовнинг таъкидлашича, ярмарка иштирокчиларини кўпроқ шахсий томорқада парранда ва чорва моллари боқиш, узумчиликни ривожлантиришга ажратилаётган кредитлар қизиқтирмоқда.
– Ўқувчиларимиз ярмаркада ўзлари яратган ёниб-ўчадиган реклама логотиплари билан қатнашяпти, – дейди Фарғона алоқа коллежи махсус фан ўқитувчиси Шуҳратжон Қирғизов. – Радиотехника соҳасида бизнесини бошламоқчи бўлганларга ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни, иш берувчиларга эса битирувчиларимиз салоҳиятини намойиш этмоқдамиз.
Вилоятнинг 34 касб-ҳунар коллежида давом этадиган бу каби ярмаркалар битирувчиларнинг касб-ҳунар ўрганиш жараёнида эгалаган кўникмасини намойиш этишига, иш берувчиларга эса мутахассисларни танлаб олиш имкониятини беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
