Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрат музейида жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган ИИ ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийларига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мукофотлари тантанали суръатда топширилди.
Олимпиада йўлланмаси учун ўтказилган саралаш мусобақалари ғоятда муросасиз курашлар остида ўтди ва энг яхшилар саралаб олинди.
Ушбу мусобақада Ватанимиз шарафини 28 нафар спортчи ҳимоя қилади. Вакилларимиз спортнинг бадиий гимнастика, бокс, оғир атлетика, академик эшкак эшиш, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, юнон-рум кураши, сузиш, таеквондо, дзю-до, байдарка ва каноеда эшкак эшиш, стол тенниси, аёллар кураши, трамполин каби 14 тури бўйича баҳсларга киришишади.
– Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз, – дейди биз билан суҳбатда бокс бўйича 1996-1997-йилда туғилган спортчилар ўртасида 4 карра Ўзбекистон ва 2 карра Осиё чемпиони Козимбек Мардонов. – Ҳар доим мусобақага ёки чет давлатга чиқишдан олдин Ватанимни, унинг номини юксакларга кўтариш учун нималар қилишим кераклигини ўйлайман. Шоҳсупада давлатимиз мадҳияси янграган вақтдаги ҳис-ҳаяжонларни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Терма жамоа сафида Нанкинга кетаётган барча спортчи дўстларимнинг кўзларида эртанги кунга ва ғалабага бўлган ишонч порлаб турибди. Биз, албатта, Олимпиадада муносиб иштирок этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келамиз.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси, сенатор Мираброр Усмонов ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев сўзга чиқиб, Давлатимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортга, хусусан болалар ва хотин-қизлар спортини янада ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар халқаро майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятларимиз салмоғини йилдан-йилга юксалиб боришида муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар.
– Мусобақаларга тайёргарлик жуда кўтаринки кайфиятда ўтди, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи Светлана Кузнецова. – Тўрт босқичда ташкиллаштирилган машғулотлар спортчиларимизда ўзларига бўлган ишончнинг янада ортишига сабаб бўлди.
– Биз буюк юрт фарзандларимиз. Бизда ҳаммадан кучли бўлиш учун барча шароитлар яратилган, – дейди ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони Бектемир Мелиқўзиев. – Нанкин олимпиадаси очилишида Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтиш менга насиб қилганидан жуда бахтиёрман. Фаолиятимнинг охиригача мамлакатимиз байроғини ана шундай баланд тутиб юришга ваъда бераман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларГижжалар йўқолади, фақат...
Катталарда гижжа аломатлари, турлари ва даволаш усулларини билишни истайсизми? Унда қуйидаги маълумотлар сизни қизиқтириши табиий. Биз танамизни ўзимизникидек қабул қиламиз ва унда
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
