Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Фаоллар мукофотланди

03.07.2013
42 марта ўқилди
Фаоллар мукофотланди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида юртимизда кенг нишонланади. Куни кеча Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги мажлислар залида тадбир ўтказилди.

Президентимиз "Юксак маънавият – енгилмас куч" номли асарида "Ҳозирги даврда матбуот, оммавий ахборот воситалари шундай қудратли кучга айланмоқдаки, ўз келажагини ўйлайдиган ҳар қайси халқ ва миллат буни сезмаслиги, ҳис этмаслиги мумкин эмас" дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда ОАВ фаолияти ривожланиб, унинг ҳуқуқий асослари такомиллашиб бораётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ­Э.Баситханова ОАВ ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этар экан, албатта келажакда ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади, дея ишонч билдирди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси муассислигидаги нашрлар, Ҳудудий нашрларнинг фаол ижодкорларига, шунингдек қўмита фаолиятини ОАВда кенг ёритаётган журналистларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Теглар:#2013/26

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782