Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 3-Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бошқарув аъзолари, вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари томонидан Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда “Соғлом бола йили”да амалга оширилиши кутилаётган режалар таҳлил этилди.
Хусусан, мазкур йиғилишда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг таълим олиши, маънавий эҳтиёжларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Хотин-қизлар қўмитасининг 2014 йилги режасига мувофиқ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида тиббий маданиятни тарғиб этиш, тиббий кўриклар, аёлларни соғломлаштириш масалаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, тиббиёт соҳасидаги ўқув даргоҳлари, Скрининг марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳолатларни таҳлил этиш, Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини яхшилаш каби йўналишларда фаол қатнашиши белгиланган.
Шу билан бирга аёл шифокор ва ҳамширалар ўртасида турли танлов ва тадбирлар ўтказиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни соғломлаштириш муассасаларида даволаниш ва имтиёзли дам олишларини таъминлаш, аёллар ва болалар спортини ривожлантириш каби масалалар бўйича алоҳида бандлар киритилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, “Ораста қизлар” тўгараклари, қизларни касбга ўргатиш, маҳалла маслаҳатчилари билан ишлашнинг халқчил тизимларини жорий этиш, хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларни Хотин-қизлар қўмитасининг низомий вазифаларини бажаришда ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлардаги “Аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг ишини такомиллаштириш, Одам савдосига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш каби долзарб масалалар режа бандларида ўз аксини топганлиги ҳақида сўз юритилди. Баъзи камчиликларни бартараф этиш юзасидан қабул қилинган қарорлар назоратга олинди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларУстувор вазифалар – амалда
Миллий матбуот марказида Олмалик кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комби
Жамият“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид
СаломатликТиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида
Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
