Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эъзоза энди хасталикдан холи

07.08.2014
46 марта ўқилди
Эъзоза энди хасталикдан холи

Ўтган июль ойида бир гуруҳ туғма юрак нуқсони билан оғриган ўзбекистонлик болалар Жанубий Кореяда жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказиб, Она юрт бағрига қайтди. Улар орасида китоблик 2 ёшли Эъзоза Саъдуллаева ҳам бор.

Халқимиз ўғил болага наслнинг давомчиси сифатида қарайди. Шу боис ёш оталар хонадонда ўғил боланинг дунёга келишини улкан қувонч билан қаршилайди. Қизми, ўғилми, соғлом фарзанд берсин, дегувчилар эса камчиликни ташкил этади.

Шоҳназар Дилмуродов мактабда ўқитувчи. Болаларга хорижий тиллардан сабоқ беради. Ёш муаллим тенгқурлари қатори паҳлавондек ўғил кўришни орзулайди. Аммо тақдир унга гулдек тўрт нафар қизалоқ туҳфа этди. Эъзоза эса ана шу тўрт қизнинг кичиги, Шоҳназар муаллимнинг эркатойи.

– Қизим Эъзоза дунёга келганидан сўнг тез-тез касалликка чалиниб, ривожланишдан ҳам орқада қола бошлади, – дейди Шоҳназар Саъдуллаев, – кейин уни шифокорлар кўригидан ўтказдик. Тиббий кўрикдан сўнг Эъзозанинг юрагида туғма нуқсони борлиги аниқланди. Оиламизни ҳаловат тарк этди. Турмуш ўртоғим уй бекаси, менинг ойлик маошим рўзғор учун сарф этилади. Аввалида, қизимнинг саломатлигини тиклай олмайманми, деб қўрқдим. Кейин яхшилар кўмаги билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига мурожаат этдим. Юртимизда болалар саломатлигини сақлаш учун шундай имкониятлар борлигидан кўнглим осмонга етди. Жанубий Кореяда жарроҳлик операцияси ўтказиш учун кетаётган қизимга ўзим ҳамроҳлик қилдим. Барчаси бепул амалга оширилди. Клиникада ҳам ҳар дақиқа шифокорлар Эъзозанинг аҳволидан хабардор қилиб борди. Ҳозирда қизим ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Оиламизга кўнгил хотиржамлиги ва ҳаловат қайтди.

Дарҳақиқат, фарзандлари саломат кишининг кўнглида ҳаловати бўлади. Юртимизда эса аҳоли саломатлиги, хусусан, болалар саломатлигини сақлаш, хасталикларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам дунёнинг ривожланган мамлакатлари нуфузли клиникалари билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик юксак самара бераётир. Жанубий Кореянинг “JCI KOREA” ёшлар ташкилоти, Пундан Ча госпитали каби нуфузли тиббиёт масканлари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари юртимизда аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш борасида ҳам кенг кўламда тарғибот ишлари олиб борилаяпти. Диёримизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари ва уларда малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.

Шунга қарамасдан айрим юртдошларимизнинг тиббий саводхонлиги ҳаминқадарлиги сабаб она ва бола саломатлиги хатарда қолаётгани кўзга ташланади. Шу ўринда Эъзоза ва унинг жажжи опалари оралиғидаги ёш масофасининг қисқалигини айтиш жоиз. Аёнки, туғруқлар оралиғининг қисқалиги (Бу оралиқ камида уч йил бўлиши зарур. Чунки, янги бўшанган она организми камида икки йилда тикланади) ва ота-онанинг соғлом бўлмаслиги ҳамда онанинг камқон бўлиши айниқса, ҳомила саломатлигига салбий таъсир этади ва боланинг нуқсон билан туғилишига сабаб бўлади...

Теглар:#2014/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330