
Олег СИН,
“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил”
эсдалик нишони соҳиби, истеъфодаги полковник:
– Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб, барчамиз учун ягона бўлган Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Мамлакатимизда шаклланган халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувлик Ўзбекистонимизнинг улкан ютуқларидан бўлиб, у туфайли юртдошларимиз келажакка қатъий ишонч билан қарамоқда. Истеъфога чиққанимдан сўнг ҳам бўлажак Ватан ҳимоячиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган камтарона ҳиссам юксак баҳоланганидан хурсандман.
Гавҳар ЯРАШЕВА,
“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони соҳибаси,
Ангрен шаҳридаги 27-умумтаълим мактаби директори:
– Мактаб остонасига эндигина қадам қўйган жажжи болажонлардан келажакдаги орзуларини сўрасангиз, дадиллик билан “Устоз бўламан”, дея жавоб беради. Бу эса мурғак қалбларнинг ўқитувчилик касбига бўлган чексиз ҳурмат ва ҳавасидан далолат.
Мамлакатимизда меҳнат қилган инсон борки, доимо эътибор ва эъзозда. Аввало, ушбу эсдалик нишонига лойиқ кўрилганим учун Юртбошимизга чексиз миннатдорлик билдираман.
Биз устоз-мураббийлар жонажон Ватанимизнинг энг катта бойлиги униб-ўсиб келаётган фарзандлари эканини чуқур англаймиз. Шу боис, ҳар бир боланинг келгусида илм-маърифатли, зиёли ва ватанпарвар бўлиши йўлида бор билим ва тажрибамизни аямаймиз.
Мен фаолият юритаётган мактаб чин маънода истеъдодлар маскани, десам муболаға бўлмайди. Ўқувчилар спорт, санъат, адабиёт ва таълим соҳаларида қатор ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Бугун мактабда ўнлаб республика кўрик-танловлари ғолиблари таҳсил олмоқда. Менга берилган ушбу эсдалик нишон нафақат менинг, балки, мактаб жамоаси ва илмга чанқоқ ўқувчиларимнинг меҳнати, интилишлари самараси, деб биламан.
Охун УМАРОВ,
“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони соҳиби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси:
– Бош Қомусимиз қабул қилингандан буён ўтган давр ичида унда белгиланган иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ғоялар жамиятимиз ҳаётида босқичма-бочқич ўзининг амалий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, мамлакатимизда фарзандларимизнинг билим олиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўла намоён этишида Конституциямиз пойдевор вазифасини ўтамоқда.
Ташкил этилганига унча кўп вақт бўлмаган бўлсада, ушбу йўналишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
Бугунги доруломон кунларда ёш авлод камолоти йўлидаги саъй-ҳаракатларим давлатимиз томонидан эътироф этилиб, “Ўзбекистон конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирландим. Насиб бўлса, бу эътиборга жавобан янада ғайрат билан ишлашга, ўзимнинг янги ғояларимни соҳа ривожи йўлида сафарбар этишга ваъда бераман.
Шаҳло БОЙМУРАТОВА,
“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони соҳибаси, Учтепа туман 9-сонли туғруқ комплекси шифокори:
– Ҳар бир мамлакат эртанги кун иқболини баркамол фарзандлари ва уларнинг нурли келажагида кўради. Шу боис ҳам юртимизда фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом ва етук шахс бўлиб камолга етиши йўлида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Миллат эртасини белгиловчи она ва бола саломатлигига эса давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсат сабаб, юртимиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тез тиббий ёрдам хизматлари, туғруқ комлекслари фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. Бу борада Учтепа туман 9-сонли туғруқ комплексида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Соғлом она ва бола” концепцияси асосида муассасамизда фаолият юритаётган гинеколог ва акушерлар малакаси оширилди, марказнинг моддий-техник базаси янгиланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
