1993 йилдан буён Тошкентда "Қизил Хоч" ва "Қизил Ярим Ой" жамияти доимий ваколатхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу инсонпарварлик ташкилотининг юртимиздаги фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги "Самарқанд дарвоза" маҳалласида хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Маҳалла гузарида бўлиб ўтган тадбир "Қизил Ярим Ой" жамиятининг юртимизда қариялар, ногиронлар, кекса, боқувчисини йўқотган муҳтож кишиларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятига бағишланди. Бугунги кунда мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсат қонунлари ижросида, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишда “Қизил Ярим Ой” жамияти туман ташкилотининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида эътироф этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларимизни “Қизил Ярим Ой” жамиятининг инсонпарварлик лойиҳалари билан таништириш билан бирга, жамият олиб бораётган ибратли ишларни улар кундалик ҳаётига сингдириш, улар қалбида инсонпарварлик ғояларини янада шакллантиришдан иборатдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
СаломатликТиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш йўлидаги муҳим қадам
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг уст
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
