Асосан қизларга нисбатан ишлатиладиган назокат, дилбарлик деганда мулойимлик, нозик хатти-ҳаракат, юмшоқлик тушунилади. Тили ширин, чеҳраси гулгун хотин-қизлар ўз оиласининг фахригина бўлиб қолмай, ўз элининг кўрки ҳамдир.
Ангрен шаҳрининг сўлим гўшасида 1990-йилнинг 1-июльида таваллуд топган Нозима Матқосимова ҳам ана шундай фахр эца арзигулик қиз бўлиб камолга етди. Шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 25-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаб, Педагогика коллежига бир дунё орзулар оғушида одимлаган Нозима устозлари сингари жонкуяр педагог бўлишни олдига мақсад қилиб қўйди. Ўз устида тинимсиз ишлади. Меҳнацеварлиги, изланувчанлиги, киришимлилиги билан қавм-қариндош, маҳалла-кўй ҳамда атрофдагиларнинг ҳурматини қозонди. У тенгдошларидан фарқли ўлароқ, ҳам ўқишни, ҳам тикиш-бичиш сир-асрорларини қунт билан ўзлаштиради.
Тикувчилик, бадиий безаклар билан ишлашни дастлаб аммаси Наима опадан ўрганди. Аста-секин ўзи мустақил равишда миллий услубдаги либосларни ўз тасаввуридаги ранго-ранг безаклар билан безаб тика бошлади. Бора-бора бир-бирини такрорламайдиган либослар, уларга мутаносиб безаклар тикиш унинг севимли машғулотига айланди. Коллежни тамомлагач, Тикувчилик бўйича малакасини ошириш учун пойтахтга, “Машҳура” хусусий фирмаси қошидаги “Бичиш-тикиш” курсига ўқишга отланди. Мазкур даргоҳда ҳам қисқа вақт ичида кўпроқ ўрганишга, янгиликларни ўзлаштиришга, ўз ишларида қўллашга интилди. Курсни муваффақиятли якунлаган Нозима Ангренга бир олам орзулар оғушида қайтди. Ўзи ўқиган қадрдон мактабида “Меҳнат” тўгараги раҳбари бўлиб иш бошлади. Унинг ҳаракатчанлиги мактаб раҳбарига, устозларига маъқул келиб, кўрик-танловларда иштирок этишига замин яратиб беришди.
– Табиатан зукко, иродали Нозима қизимизнинг келажаги порлоқ эканини биринчи синфга келган чоғларидаёқ сезганмиз, чунки ўша пайтда ҳам серҳаракат, куюнчак қиз эди-да, –дейди мактаб раҳбари Салтанат опа Матасова мамнуният билан. – Ўзимиз ўстирган ниҳолларимиз бугун мева бера бошлади, Нозима ҳам шулар жумласидандир. Ҳозирда у биз билан бир сафда устоз деган номни оқлаб, самарали фаолият юритмоқда. Шу билан бирга кўрик-танловларда иштирок этиб, ижобий натижаларни қўлга киритмоқда. Айниқса, “Келажак овози – 2012” Республика ёшлари танловида “Архитектура ва интерер дизайни” номинацияси бўйича Тошкент вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритгани барчамизни хурсанд қилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАллергияни даволашнинг самарали йўли бу...
Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
СаломатликУйқусизликдан қутулиш йўли осон
Олимлар хулосасига кўра, одам сутка давомида беш соатдан кам ухласа, унда сурункали касалликлар ривожланиш хавфи 20 фоизга ошади. Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
