Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Етим болалар ҳуқуқлари қандай таъминланади?

20.09.2018
222 марта ўқилди
Етим болалар ҳуқуқлари қандай таъминланади?

Юртимизда бола ҳуқуқларини таъминлашда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан, уларнинг таълим олиши, соғлиғини сақлаш, ҳаётга мослашишига ҳуқуқий шароит яратиш бўйича алоҳида қонун қабул қилинмаган.

Шу боис, айрим ҳолатларда етим, ота-она қарамоғидан мосуво болаларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, ҳаттоки, уй-жойга эга бўлишга доир ҳуқуқларини таъминлаш масаласи долзарб ҳисобланади.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Республикамизда “Меҳрибонлик уй”ларида таълим-тарбия олаётган вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, етим болаларнинг яшаш ва таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ахбороти юзасидан ўтказилган қўмита эшитувида ушбу масала муҳокама марказида бўлди.

Бола ҳуқуқларини таъминлашда сўнгги йилларда Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари ҳам қабул қилиниб, соҳалар кесимида ижрога қаратилди. Жумладан, таълим тизимида янги таълим, 11 йиллик умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги, касб-ҳунар таълимининг 11 йиллик база негизида қабул қилиниши, интеллектуал болаларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасалари, касб-ҳунар таълимининг ихтиёрийлиги, олий таълимда квоталанган ўринларнинг жорий этилиши, энг муҳими, мактабгача таълим тарбиянинг алоҳида йўналишда белгиланиши учун самарали механизм яратилди.

Бироқ, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари, шу жумладан, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотлар шуни кўрсатмоқдаки, жойларда ёшлар ҳуқуқлари, айниқса, бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида бир қатор муаммолар кузатилаётгани қайд этилди.

Эшитувда депутатлар ана шундай муаммоларни ўртага ташлади. Хусусан, депутатлар ўрганишларда Тошкент шаҳрида 2017–2018 йиллар давомида уй-жойга муҳтож бўлган етим болаларнинг 118 та аризаси рўйхатга олингади. Ш ундан 50 нафари бугунги кунга қадар ҳал этилмаганига эътибор қаратди. Тошкент вилоятида ўтган йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож 17 нафар болага уй-жой ажратишда муаммо юзага кеган, қолган вилоятларда ҳам 10 дан зиёд аризалар келиб тушган. Турар жойга муҳтожлар республиканинг барча ҳудудларида ҳисобга олинган бўлишига қарамасдан, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 2017 йилда бирорта ҳам шахс турар-жой билан таъминланмагани таажжубли. Турар-жойга муҳтожларнинг энг катта кўрсаткичи Тошкент шаҳри ҳиссасига (235 нафар) тўғри келса, кейинги ўринларда Тошкент (81 нафар), Навоий (73) вилоятлари қайд этилган. Шунингдек, депутатлар томонидан жойлардаги ўрганишларда “Меҳрибонлик уйлари” фаолияти аксарият ҳолларда ташқаридан келаётган текширувчилар учун тайёрланаётгани, айрим муассасасаларда педагогик фаолиятнинг тўғри йўлга қўйилмагани, болаларнинг назоратсиз қолиши кузатилган.

Теглар:#2018/38#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322