Ота-она учун ҳаётда фарзандининг саломатлиги ва унинг камолидан муҳимроқ хеч нарса бўлмаса керак. Жумладан, мен ҳам болаларимни бахтиёр бўлишини истайман. Афсуски, ўғлим Жўрақулов Самариддин 8 ойлигида бахтсиз ҳодиса туфайли қўл-оёқ соҳалари куйиб қолган эди. Ўғлим ҳозирда 9 ёшда. Ўтган йиллар давомида унга давлатимиз томонидан қаратилган эътибор кўнглимга анча таскин берди. Мутасадди ташкилотлар томонидан доимий тиббий назоратда бўлиб туриши унинг тезроқ соғайишига туртки бўлмоқда. Ана шундай эътибор натижасида ўғлим бу йил "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган лойиҳалар асосида Германияда бепул даволаниб қайтди. Тўғрисини айтсам, Самариддинни узоқ мамлакатга жўнатишга бир оз иккиландим, лекин хориждан қайтган ўғлимнинг аҳволи яхшиланганини кўриб тўғри қарор қабул қилганимни англадим.
Куйиш натижасида ўғлим йиғилиб қолган бармоқларини эндиликда ҳеч қийналмай ёзади. Унинг ҳаракатларини кўриб, онаси билан иккимиз ниҳоятда қувондик. Самариддин даволашнинг навбатдаги босқичини ўташ мақсадида жорий йилнинг август ойида яна Германияга жўнаб кетади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
