Халқимизда, “Қовун есанг – саҳар е...” деган нақл бор. Бу гап қовун таркибида ҳазм жараёни оғир кечадиган моддаларнинг борлиги билан боғлиқ. Унинг тўйимли ва дармонбахш этидан мураббо, жем, қоқи тайёрланади. Қовун бош мия қобиғи, асабни тинчлантириш хусусиятига эга.
Дунёда 150 дан ортиқ қовун нави яратилган бўлса, мамлакатимизда 50 дан ортиқ қовун навлари маҳаллийлаштирилган. Унинг таркибида, айниқса, темир ва калий тузлари жуда кўп, шу сабабли ундан камқонликни, юрак қон-томир касалликлари, ревматизмни даволашда ҳам фойдаланилади.
Унда кремний моддаси кўп. Олимларнинг аниқлашича бевосита инсон ҳаёти, унинг саломатлиги, физиологик жараёнларнинг тартибга солиниши бу модда билан бевосита боғлиқ. У қаттиқ тўқималарга, тери ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади. Қовуннинг таркибидаги бириктирувчи тўқималар ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади. Организмдан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Шунингдек, қовун ажойиб ёшартирувчи хусусиятга эга. Бу борада халқда шундай ибора бор: “Қовун сочларга жило бериб, кўзларни ёшартиради, лабларни қизил қилади, имкониятларни рўёбга чиқаради, аёлларни эса мафтункор қилади”.
Қовун этида сератонин – “бахт гормони”ни ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи модда мавжуд. Агар тушкунликка тушиб, маъюс бўлиб қолсангиз, албатта қовун енг. Бу полиз маҳсулоти кайфиятингиз кўтарилишига ёрдам беради. Шифокорлар эса аллергияга мойиллиги бор одамларга ҳамда ёш болаларга қовунни кўп миқдорда ейишни тавсия этишмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Тиббий сабоқларГижжадан йироқ бўлай десангиз...
Гижжа инсоннинг энг ашаддий душмани ҳисобланади. Уларнинг 200 дан ортиқ турлари бўлиб, аксарияти одамнинг ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилади. Ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилу
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
