Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ерёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

10.03.2017
117 марта ўқилди
Ерёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Қибрай – 4, Лидер, Мумтоз, Саломат ва Тошкент – 112 ва ҳ. к.

Ерёнғоқ уруғлигини танлаш ва экишга тайёрлаш. Қибрай – 4, Лидер, Мумтоз навларида дуккагида иккита донли, Саломат ва Тошкент – 112 навларида эса, 2-3 йирик донли бўлган, пўстлоғи қораймаган ва механик зарарланмаган ерёнғоқлар танлаб олинади. Уруғлик ерёнғоқлар қўл меҳнати ёрдамида чақиб экишга тайёрланади. Қобиғидан ажратиб олинган ерёнғоқлар уруғ пўстлоғи ёрилган, майда ва тўла шаклланмаган уруғлардан тозаланади. Тайёр бўлган уруғликлар 10-15 килограммлик мато қопларда экиш вақтигача қуруқ ва салқин хоналарда (қоплар ётқизилган ҳолатда) сақланади.

Ерни экишга тайёрлаш. Ерёнғоқ экиладиган майдон кузда фосфорли ва калийли ўғитлар берилиб 25-30 см чуқурликда шудгор қилинади. Баҳорда ер тобига келганда чизел қилинади, текисланади. Текисланган майдонда майин тупроқ ҳосил бўлгач 70 см кенгликда жўяклар олинади. Кесакли ва нотекис ерларга экиш тавсия этилмайди, акс ҳолда уруғлар бир текистда, бир вақтда тўла униб чиқмайди. Туп сони 25-30 фоизга камаяди.

Экиш муддати. Республикамизнинг жанубий ҳудудларида апрель ойининг биринчи-иккинчи, марказий минтақада жойлашган ҳудудларида эса, апрелнинг учинчи ва май ойининг биринчи ўн кунлигида экиш тавсия этилади.

Экиш меъёри ва схемаси. Уруғларнинг йириклигига боғлиқ ҳолда Қибрай – 4 ва Лидер навларида 0,1 гектарга 10-11 кг, Мумтоз навида 9 кг, Саломат ва Тошкент – 112 навларида 7,5-8 кг. дан 70×10 ва 70×15см кўчат қалинлигида экиш тавсия этилади.

Парваришлаш. Ерёнғоқ кўчатлари тўла униб чиққандан кейин қатор аралари юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади. Ўсимликларнинг барги тўқ яшил рангга киргандан кейин биринчи озиқлантирилади ва суғорилади. Ерёнғоқ фосфорли ўғитларга талабчан бўлганлиги учун жўяклар олишдан олдин 0,1 га ерга 30 кг аммофос, биринчи сув билан эса 10-15 кг. дан азотли ўғитлар бериш тавсия этилади. Ерёнғоқнинг яхши ўсиб-ривожланиши учун экин қатор ораларини юмшатиш, ўсув даврининг дастлабки босқичларида тупроқ ҳароратини кўтариш, ҳаво алмашувини яхшилаш ва бегона ўтларни йўқотиш жуда ҳам муҳимдир. Иккинчи озиқлантириш эса, ўсимлик тўла гулга киргандан кейин ўтказилади ва 0,1 га ерга 20-30 кг. дан азотли ўғит берилади.

Ерёнғоққа органик ўғитлар бериш тавсия этилмайди. Органик ўғитларни ўтмишдош ўсимликларга бериш ижобий натижа беради.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Юртимиз шароитида дуккакларининг пишиб етилиш олдидан қорайиб кетиши кузатилади. Бу касалликка суғориш тартибининг бузилиши, яъни кўллатиб суғориш ва меъёрдан ортиқча сув бериш сабаб бўлади.

Ҳосилни йиғиб олиш. Ерёнғоқ ҳосилини иссиқ ва қуруқ кунларда йиғиб олиш тавсия этилиб. Бу муддат сентябрнинг охири октябрь ойининг бошларига тўғри келади. Ҳосил пишиб етилганда ўсимлик барглари сарғаяди. Уруғлари етилганда ёнғоқ қобиғи тўрланади. Қобиқнинг ички томони қораяди. Ўзбекистон иқлим шароитида ҳосилни сентябрь ойи охири-октябрь бошларида йиғилганда очиқ далада поясидан ажратилмаган ҳолда бир неча кун давомида ушлаб турилса, уруғ таркибидаги намлик тез камаяди ҳамда бу вақт ичида гинофорлар қуриб ёнғоқлардан осон ажралади. Ҳосил йиғиб олинганда ёнғоқлар таркибидаги намлик 35-60% бўлиб, шабада айланадиган биноларда 8-10 сантиметр қалинликда ёйиб қуритиш ва вақти-вақти билан жойида айлантириб, аралаштириб туриш тавсия этилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330