Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эртаклар ва болалар

22.01.2014
75 марта ўқилди
Эртаклар ва болалар

Барча кичкинтойлар учун севимли бўлган эртаклар, уларнинг дунёқарашини кенгайтиради. Боланинг мурғак қалбида Ватанни севиш, меҳнацеварлик, аҳиллик, ростгўйлик каби инсоний фазилатларни куртак ёзишига замин яратади. Болажонлар эртакдаги ижобий қаҳрамонлар орқали эзгуликни қадрлаш, салбий қаҳрамонларнинг ёмон иллатларидан йироқ бўлиш кераклигини билиб оладилар. Эртак тинглаб завқланаётган кичкитойни кўриб, дилингиз равшан тортади.

Жиззах шаҳридаги 6-сонли “Ширин” номли мактабгача таълим муассаси тарбияланувчилари тарбиячи опалари бошчилигида тадбир ўтказди. Тадбирда кичкинтойлар “Эртак бу нима?”, “Сиз қандай эртак турларини биласиз?”, “Эртаклар бизга нималарни ўргатади?” каби саволларга жавоб бериш билан бирга, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмалари ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. Гуруҳ аъзолари бошқотирма ва топишмоқларни ҳамжиҳатликда ечишга ҳаракат қилиб, эртаклар оламига саёҳат уюштиришди. Турли ҳайвонлар, турфа хил қушлар ва ҳашаротлар номидан ўзбек ва инглиз тилларида саҳна кўринишлари намойиш этдилар. Қувноқ шеърлар, қўшиқлар ҳамда жозибали рақслар йиғилганларнинг кўнглини шод этди. Барча шартларда Асал Санақулова, Муҳсина Абдуқаҳҳорова каби кичкинтойлар ўзларининг ҳар томонлама билимдон эканлигини намойиш этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Мактабгача таълим муассасасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланаётган Инобат Ҳасанова, Озода Аҳмедова, Озода Нишонова каби ширинсўз тарбиячи опаларининг олиб бораётган ҳар бир қизиқарли машғулоти болажонларга завқ-шавқ бағишлайди. Жумладан, “Севимли ўйинчоқлар” жамланмаси кичкинтойлар фикрини жамлаб, равон гапиришга ўргаца, “Қайси ҳайвонлар қаерда яшайди?”, “Сичқон мушукдан қандай қутулди?” каби мантиқий ўйинлар, болажонларни зеҳнли ва топқир бўлишга ундайди.

Болаларни мактабга тайёрлаш даври тарбиячиларга катта масъулият юклайди. Шу боис ҳам мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари орқали мунтазам равишда назорат қилиб борилмоқда.

Нутқ ривожида бола нормал ҳолатда эшитадиган бўлиши, шунингдек, катталар билан мулоқотга киришиб, суҳбатлашиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда боланинг эшитиб эслаб қолиш қобилияти ва луғат бойлиги бойиб боради. У атрофидагиларнинг нутқини идрок этади ва уларга тақлид қилади. Олти ёшли болалар ўртасида вақти-вақти билан логопед-суҳбат, савол-жавоб, тест, турли ўйинлар ўтказилиб натижалари баҳолаб борилаётгани ҳам улар нутқини ўстиришда ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Теглар:#2014/2

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023260
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119