
Барчамиз ҳам болаликдан эртак эшитиб катта бўлганмиз. Ҳозир ҳам баъзан оналаримиз жиянларимизга эртак айтиб бераётганида жон қулоғимиз билан тинглаймиз, гўё яна ўша болалик оламига қайтгандек, қаҳрамонлар билан бирга ҳаёт кечираётгандек ҳис қиламиз ўзимизни.
Шундай вазиятда эртаклар фақатгина инсонни яхшилик, эзгу амаллар сари етаклайди, деган хулосага келамиз. Ҳеч эътибор берганмисиз, мактабгача таълим муассасаларига борганингизда эртак қаҳрамонларига бой суратларга кўзингиз тушганида ёнидан шунчаки кўз юмиб ўтиб кетолмайсиз. Чунки ундаги эртак қаҳрамонлари, тасвирланаётган манзара сизни ўзига тортмасдан қолмайди. Тасвирдаги воқеа кўз олдингизда жонли гавдалангандек бўлади. Беихтиёр бошқа оламга тушиб қоласиз. Эртакнинг асл моҳияти ҳам шунда бўлса ажабмас. Шунинг учун бўлса керак болалар эртак тинглашни хуш кўришади. Чунки, эртаклар бола руҳиятида муҳим рол ўйнайди. Афсонавий қаҳрамонлар кичкинтойлар феъл-атвори, ички дунёси ва дунёқарашига таъсир этмай иложи йўқ. Шунинг учун ҳам халқимиз қадимдан бир-биридан қизиқарли эртаклар айтиб бериб, ўз фарзандларини тарбияси билан шуғулланишган.
Ота-оналарнинг фарзанди билан ҳамкорлигидаги эртак айтиш ва тинглаш жараёни эса болага ижобий таъсир кўрсатади. Чунки бундай вазиятда ўртадаги меҳр янада ортади. Бундан ташқари катталарнинг “Бугун нима ҳақида эртак айтиб берай? ” – деган сўроғи боладаги ўзига бўлган ишончини орттиради. Шунда ота-онанинг фарзандининг нималарни хоҳлаши, дунёқараши қандай ривожланаётганини ҳам кузатиб боришига замин яратилади. Қўрқинчли ва зерикарли эртаклар болаларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин. “Уч оғайни ботирлар” ҳақидаги эртак фарзандингизда ўзаро аҳиллик, мардлик ва қаҳрамонлик, тўғрилик каби хислатларнинг шаклланишига ёрдам беради. Шу боис қадимдан бу эртак барча болажонларга айтиб келинган ва ҳозирга қадар кичкинтойлар “Уч оғайни ботирлар”ни жуда яхши кўриб тинглашади.
Бундан ташқари расмли китоблар орқали ўзингиз эртаклар маъносини, унинг қаҳрамонларига хос бўлган ижобий хислатларни тушунтириб борсангиз, бу уларга яхши таъсир қилади ва тушуниб етган нарсаларини тезда унутиб юбормайдилар. Бунинг устига, фарзандингиз онгида тўғри фикрлай олиш, таҳлил қилиш қобилиятини ҳам шакллантириб борасиз.
Шуни алоҳида эътибор бериш жоизки, танланган китобларнинг суратларида миллийлик, яхши фазилат, қаҳрамонлар кўзларида ифода этган шарқона руҳ бўлсагина уларни харид қилган маъқул. Иложи борича, фарзандингизга “Ўзбек халқ эртаклари” китобини олиб беринг. Бошланғич синфга борганида ҳам унга бундай китобларни ҳадя қилиб туринг. Шунда фарзандингиз китобга меҳр қўя бошлайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
