
Болалигида эртак эшитмаган, унинг сирли воқеаларидан ҳайратга тушмаган инсон бўлмаса керак. Айниқса, “Ур, тўқмоқ!”, “Зумрад ва Қиммат”, “Бўғирсоқ” каби кўпгина эртаклар руҳимизга маънавий озуқа бўлгани аниқ.
Гўдак улғая боргани сари унинг чўпчакларга бўлган қизиқиши ортиб бораверади. Ҳикоят-у ривоятлар орқали фарзандларнинг ақл-идроки, хотира ва нутқи яхши ривожланади. Бундан ташқари масал ёки ривоятлар тинглаган боланинг сўз бойлиги ортиб, унинг фикрлаш ва тасаввури кенгаяди. Маталчининг нутқ оҳанги эса боладаги ҳис-туйғуларнинг ижобий ривожланишига таъсир этади. Унда оиласи, ота-онаси ва атрофдагиларга нисбатан самимий муносабатда бўлиш ҳамда меҳр туйғуси шаклланади.
Эртак нима учун керак?
Азал-азалдан ота-боболаримиз фарзандларига эртаклар айтиб, уларни катта қилишган. Мутолаа эса кичкинтойларни билимга, китобга бўлган қизиқишларини уйғотган.
Эртак айтаётганингизда ширинтойингизга ҳеч эътибор қилганмисиз? Улар яхшилик билан тугайдиган ҳикоятларни тинглашни хуш кўрадилар. Фарзандингиз эртакни хотиржам эшитади ва уни ёдлаб олишга ҳаракат қилади. Шунинг учун матални бола тилида гапиришга ҳаракат қилинг.
Эртаклар тасаввурни шакллантиради
Бола қаҳрамонлар тимсолида ўзини кўради. Шунингдек, у гўёки воқеаларда бевосита қатнашади. Ўзида эса ижобий қаҳрамонни шакллантира бошлайди. Натижада кичкинтойлардаги тасаввур қилиш қобилияти ривожланади. Бу эса муҳим фазилат – ижодий фикрлашнинг асоси ҳисобланади. Фарзандингизда ҳис-туйғуларнинг ортиб бораётганини англайсиз. Улар ҳар доим ўзи севган эртакни айтиб беришингизни хоҳлайди ва ундан бир олам завқ олади.
Диққатни оширади
Кичкинтойнинг хотирасини текшириш учун сиз яхши кўрган эртакни бир гал бошқача тарзда айтинг. У воқеалар ривожини тўғрилашга ҳаракат қилади. Қолаверса, фарзандингиз эртакнинг давомини сизга айтиб бериши ҳам мумкин. Шу орқали уларда ўзидан матал тўқиш санъати ҳам ривожланади. Ўғил-қизларингизнинг фикрлаш қобилиятини кўриб, меҳнатингиз самараси зое кетмаганини ҳис этасиз. Уларга эртак айтиб, асло хато қилмабсиз. Бу эса сизнинг ютуғингиз!
Китобнинг фойдали хусусиятлари
Кичик ёшидан фарзандингизда ўқишга бўлган меҳрни уйғотинг. Энди унга кўпроқ қизиқарли эртак китоблар олиб беришга ҳаракат қилинг. Улар китобни ўқиганида қаҳрамонларнинг ҳаёти, воқеа-ҳодисаларни ёдда сақлашга ҳаракат қилади. Мутолаа пайтида боланинг бутун фикр-у хаёли эртак қаҳрамонига йўналтирилади ва унинг сўз бойлигини оширади. Бир кунда йигирма дақиқа китоб ўқиш ёки эшитиш фикрни жамлашга фойда беради. Шундай экан ҳар доим болангизга вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Китоб орқали унинг билимини оширишга ёрдамлашинг. Шуни унутмангки, фойдали ва қизиқарли ҳикоя ва ривоятларни ўқиш бола руҳияти ва ақлий фаолиятини ривожлантиради.
Айрим оналар фарзандларини дакки бериб ухлатишади. Сиз ҳеч қачон бундай қилманг. Чунки фарзандингиз ҳаётда тарбияли ва комил инсон бўлиб етиши учун унинг кичик ёшиданоқ ҳаракат қилишингиз кераклигини ҳис этинг. Уларни жиззаки ва қўрқоқ бўлиб вояга етишидан асранг. Кичкинтойларда болалиги ҳақида беғубор таассуротлар қолдиришга ҳаракат қилинг. Келажакда эса унинг натижасини сизга қилган чиройли муомаласи ва кўрсатган меҳридан англаб етасиз. Шундай экан азиз ота-оналар, доимо болажонингизга эртак айтиб ухлатишни ўзингизга одат қилинг.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолага пойабзал сотиб олишда...
Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла
