Пойтахтимиздаги Олмазор тиббиёт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир шу саҳна кўриниши билан бошланди.
Мамлакатимизда қизларнинг билим олиб, жамиятга керакли инсон бўлиб вояга етиши йўлида барча зарур шароит яратилган. Айниқса, ўқув масканларида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараклари бўлғуси оналарни ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, эрта никоҳнинг олдини олиш, қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу каби вазифаларни амалга оширишга "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Тадбирда ўқувчиларга мутахассислар томонидан қиз болани барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги борасида маслаҳатлар берилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиЭрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
