Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эркакларнинг акушерлик ва гинеколия соҳасини танлаши борасидаги савол баҳсга сабаб бўлди

11.08.2017
48 марта ўқилди
Эркакларнинг акушерлик ва гинеколия соҳасини танлаши борасидаги савол баҳсга сабаб бўлди

“Соғлом авлод” газетасининг “Стол атрофида” лойиҳаси доирасидаги давра суҳбатида таҳририят журналистлари томонидан ўртага ташланган, ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эркакларнинг акушер-гинеколог соҳасини танлаш борасидаги савол Репродуктив саломатлик маркази бош мутахассиси, акушер-гинеколог Икром Аманов ҳамда Республика перинатал маркази директори ўринбосари Шоҳида Бобожонованинг “тортишув”га олиб келди.

Икром Амонов:

– Бир нарсани алоҳида таъкидлашим жоиз, акушер-гинекология тиббиёт соҳалари ичида энг оғир йўналиш саналади. АҚШда акушер-гинекологларнинг 95 фоизини эркак мутахассислар ташкил этади. Бу бежиз эмас. Сабаби ҳақиқатдан оғир, ҳақиқатдан экстримал соҳа.

Шоҳида Бобожона:

– Тасаввур қилинг, бир дақиқа ичида 500 миллитргача қон кетиши мумкин. Агар бу ўз вақтида тўхтатилмаса, 5 дақиқа ичида аёлни йўқотиш ҳеч гап эмас...

Икром Амонов:

  • Фаолиятим давомида бир нарсага амин бўлдим: аёл ҳамкасбларим олдида иш ва оила масаласи кўндаланг туради. Ва бу юк уларни чалғитади. Тиббиёт соҳаси эса инсондан ўзини бағишлашни талаб этади. Бу – оғир касб... Ҳомиладор аёлнинг қон босими баъзан 5 дақиқага ҳам бормай, бир юз йигирма кўрсатгичдан 0 га тушиб кетиши мумкин. Бу ҳолат тиббиётнинг ҳеч бир соҳасига тегишли бўлмаган ҳолат. Демак, мутахассис бу ҳолатларни инобатга олиши лозим. Акушер-гинекологдан тезкор қарор қабул қилиш, иродали ва жасоратли бўлиш талаб этилади.

Устозим шундай сўзни айтган: Акушерлик нафақат тиббиёт, балки санъатдир...

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330